Rahim Hakimov
| Раҳим Ҳакимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1983-йил 2-январ |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон Республикаси |
| Касби | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари |
| Веб-сайти | ҳттпс://парлиамент.гов.уз |
Раҳим Расулжонович Ҳакимов (2-январ, 1983-йилда туғилган) — ўзбек сиёсатчиси, ҳуқуқшунос олим, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (2015—2019 йй., 2024-йилда яна депутатликка сайланган). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 19-сентябрдаги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-июндаги ПҚ-5156-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланган; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 2022-йил декабр ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари[1] лавозимида фаолият юритган; 2024-йилнинг 18-ноябридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлари доктори (ДСc), профессор.
Таржимайи ҳол
Раҳим Ҳакимов 1983-йилда Наманган вилояти Чуст шаҳрида туғилган. Отаси, Ҳакимов Расулжон, пенсионер, олий маълумотли зоотехник. Пенсияга чиққунига қадар кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган. Оддий ветеринар врачдан Чуст тумани Қорақўрғон қишлоғида жойлашган „Галаба“ ширкат хўжалиги раиси лавозимигача кўтарилган. Онаси — Ҳакимова Роҳатхон — кўп йиллар давомида мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлаган, ҳозир пенсияда. Раҳим Ҳакимов 1997-йилда Ломоносов номидаги 3-мактабни, 1999-йил — Чуст туманидаги иқтидорли болалар лицей-интернатини тугатган. 2003-йилда Наманган давлат университети юридик факултетини (бакалавр даражаси), 2005-йилда Тошкент давлат юридик институтини (магистратура даражаси) имтиёзли диплом билан тамомлаган, шу йили у „Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар“ йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиясига сазовор бўлган.
Иш фаолияти
Раҳим Ҳакимов меҳнат фаолиятини 2005-йилда Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган. 2005—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида турли лавозимларда ишлаган, мутахассисликдан давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.
2008—2010-йилларда у Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академиясида юридик фанлар кафедраси доценти, 2012—2015-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг „Давлат қурилиши ва бошқаруви асослари“ кафедраси доценти лавозимларида ўриндошлик асосида ишлаган.
2014-йил ноябр ойида Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан парламент депутатлигига номзод сифатида кўрсатилиб, сайловлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган[2]. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Хавфсизлик ва мудофаа қўмитасининг аъзоси, сўнгра эса мазкур қўмита раиси сифатида фаолият юритган[3].
2017-йил декабридан бошлаб, депутатлик фаолияти билан бир вақтнинг ўзида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини директори сифатида фаолият юритган.
2019-йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори[4] лавозимига тайинланган, шу сабабли Қонунчилик палатаси депутати ваколатларини муддатидан олдин тугатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-июндаги ПҚ-5156-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
2022-йил декабр ойида О'збекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий масалалар бо'йича маслаҳатчиси биринчи о'ринбосари лавозимига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатидаги фаолияти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси, сўнгра раиси сифатида у 30 та қонун лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш учун мас’ул бўлган, 12 та қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси, „Мудофаа тўғрисида“ги, „Қурол тўғрисида“ ва бошқа Ўзбекистон Республикаси қонунларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол иштирок этган. У Ҳиндистон парламенти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Олий Мажлиснинг парламентлараро гуруҳига раҳбарлик қилган, Хитой ва Канада парламентлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида тузилган парламентлараро гуруҳларнинг аъзоси бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги „Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида“ги Фармонига мувофиқ тузилган давлат ва жамоат қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссия аъзоси[5]. Ушбу комиссия таркибида у бир қатор қонунлар, шу жумладан „Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида“ги конституциявий қонуни, „Парламент назорати тўғрисида“ги ва „Жамоат назорати тўғрисида“ги қонунлар ва уларга қўшимчаларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 8-августдаги Фармони билан тасдиқланган норма ижодкорлиги фаолияти консепсиясини амалга ошириш бўйича комиссия аъзоси.
Илмий-тадқиқот институти директори сифатидаги фаолияти
РаҳимХакимов парламент ҳузурида тадқиқот институтини яратишда фаол қатнашган. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг биринчи директори бўлди[6]. Ушбу институтнинг директори сифатида (2017-йил декабр — 2019-йил сентябр) у суд амалиёти муаммоларини ҳал қилишга қаратилган 64 та қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда 185 дан ортиқ таҳлилий материалларни тайёрлашга раҳбарлик қилди.
Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимидаги фаолияти
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Тошкент давлат юридик университети ректори сифатида иш бошлаганидан сўнг, у таълим жараёнини модернизация қилиш ва таълимни байналмилаллаштиришга қаратилган ислоҳотлар жараёнини бошлади, улардан асосийлари қуйидагилар:
Европа кредит тизими — ЭCТС (Эуропеан Cредит Трансфер анд Аccумулатион Сйстем)ни жорий этиш;
электрон ҳужжат айланишига ўтишни ва ўқув жараёнини рақамлаштиришни назарда тутувчи „Электрон университет“ (Э-университет) лойиҳасини бошлаш;
университетда ҳуқуқшунослик соҳасида янги ахборот технологиялари ва тизимларини фаол ривожлантириш ва жорий этишга қаратилган Легал Теч лабораториясини яратиш;
университетда коррупсияга қарши „нол толерантлик“ни шакллантиришга қаратилган Коррупсияга қарши кураш дастурини тасдиқлаш;
университетда Медиация ва низоларни алтернатив ҳал қилиш марказини яратиш;
Тошкент давлат юридик университети талабалари учун университет стипендиялари ва грантларини жорий этиш;
бакалавр ва магистр даражаларининг истиқболли битирувчилари ва университет ходимлари учун чет эл таълим ва илмий муассасаларининг магистратура ва докторантураларида билим олишлари учун тўловлар ва тегишли харажатларни қоплаш тизимини яратиш;
хорижий ҳамкор университетлар, хусусан Буюк Британиянинг ҚИролича Мария Университети, Литванинг Миколас Ромерис Университети, Беларус Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ва Гомел давлат университетлари, Хитой Халқ Респуликасининг Шарқий Хитой сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университети билан халқаро ҳуқуқнинг турли ихтисосликлари бўйича бакалавр ва магистратура босқичида юридик кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини (доубле дегреэ) амалга ошириш;
2020-йилда Регенсбург университети (Германия Федератив Республикаси) билан биргаликда немис тилини биладиган малакали юридик кадрларни тайёрлашга қаратилган Германия ҳуқуқи ва қиёсий ҳуқуқий тадқиқотлар марказини очиш;
Тошкент давлат юридик университетининг илк хорижий факултетини очиш (Тожикистон Республикасида);
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ва юридик техникумлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш;
университетнинг Халқаро Университетлар Ассоциацияси (ИАУ), Халқаро Юридик Мактаблар Ассоциацияси (ИАЛС), Европа Ҳуқуқ Мактаблари Уюшмаси (ЭЛФА) ва Обсерваторй Магна Чарта Университатум — Халқаро Университетлар Уюшмаси аъзолигига эришиш.
Унинг ректорлиги даврида Тошкент давлат юридик университети Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Тимес Ҳигҳер Эдуcатион ташкилотининг ТҲЕ Импаcт Ранкинг рейтингида дунёнинг ТОП-500 та университетлари рўйхатида 401-ўринни эгаллаб, мазкур рейтингда мамлакатимиз ва Марказий Осиё ОТМлари орасида энг юқори натижани қайд этди.[манба керак]
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимидаги фаолияти
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида ишлаган даврида Р.Ҳакимова Ўзбекистонда олий таълимни янада модернизация қилишга қаратилган қатор илғор ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус билдириб, фаол иштирок этди, хусусан:
- мамлакатнинг 41 та университетига академик, ташкилий, молиявий мустақиллик бериш учун учун зарур норматив-ҳуқуқий база яратилди;
- олий таълимга рақамли технологиялар фаол жорий этилди (шартнома шаклларини тақдим этишдан бошлаб бутун ўқув жараёнини рақамлаштиришгача);
- мамлакат отмлари ҲЕМИС (олий таълимни бошқариш тизими) махсус дастурига ўтишни бошлаб, қоғоз ҳужжат айланиши минималлаштирилди ;
- мамлакат олий таълим муассасаларни тан олинган халқаро рейтингларга (ҚС, ТҲЕ ва бошқалар) киришини таъминлаш бўйича махсус дастур қабул қилинди;
- 2022-йилда Ўзбекистоннинг 8 та олий таълим муассасаси илк бор ҚС Осиё рейтингининг энг яхши 1000 талигидан ўрин эгаллади;
- университетларнинг илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш, илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш, замонавий университетлараро илмий-тадқиқот лабораторияларини яратиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи о'ринбосари лавозимидаги фаолияти
2022-йилнинг декабр ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчиси о'ринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимидаги фаолияти
2024-йилнинг 18-ноябридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.[7]
Илмий фаолият ва натижалар
2009-йилда „Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт муаммолари“[8] мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва юридик фанлари номзоди илмий даражасини олди. 2014-йилда унга „Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молиявий ва божхона ҳуқуқи“ ихтисослиги бўйича доцент илмий унвони берилди. 2018-йилда у „Давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш“[9] мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва юридик фанлар доктори илмий даражасини олди. 2020-йилда профессор илмий унвони берилди. У қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга бағишланган 3 та монография[10], 24 та илмий ва амалий қўлланмалар тайёрлади, жами 100 га яқин илмий нашрларнинг муаллифи. Шунингдек, у „Юридик фанлар ахборотномаси“[11] ва „Ревиэw оф Лаw сcиэнcе“ каби таниқли илмий ва амалий ҳуқуқий журналларнинг бош муҳаррири.
Асосий ишлари
"Парламент тизимини ислоҳ қилишнинг асосий тамойиллари ва босқичлари, унинг Ўзбекистонда давлат қурилишидаги ролини кучайтириш" (2009); „Парламент давлат ҳокимияти тизимида: назария ва амалиёт муаммолари“ (2009); „Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш“ (2013); „Парламент ҳуқуқи“ (2014); "Ўзбекистонда парламент назорати ҳуқуқий асоаларини ривожлантириш: „Парламент назорати тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг асосий қоидалари (2016); „Конституциявий ҳуқуқ“ (2016); „Давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш“ (2018); „Президент ташаббуслари — парламент назоратини кучайтиришнинг муҳим омили“ (2019); „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми“ (2020).
Мукофотлар
- «Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил» кўкрак нишони (2011)
- «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» кўкрак нишони (2016)
- «Ўзбекистон конституциясига 25 йил» кўкрак нишони (2017)
- «Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил» кўкрак нишони (2021)
Оиласи
Уйланган, қизи ва икки ўғли бор.[манба керак]
Манбалар
- ↑ „Раҳим Ҳакимов Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди“ (уз-Cйрл). Газета.уз (2022-йил 24-декабр). Қаралди: 2025-йил 31-январ.
- ↑ Парламент қуйи палатасига сайлов якунланди[сайт ишламайди]
- ↑ Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди[сайт ишламайди]
- ↑ Рахим Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинлан[сайт ишламайди]
- ↑ Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди
- ↑ Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига директор тайинланди, 8-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 2-ноябр 2020-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Кун.уз ҳттпс://кун.уз/неwс/2024/11/18/мавлуда-хожаева-ва-раҳим-ҳакимов-спикер-оринбосарлари-этиб-сайланди
- ↑ [10]
- ↑ [11]
- ↑ [12]
- ↑ [13]