Википедияда исми Раҳим бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Раҳим Ҳошим (1908-йил 5-октябр, Самарқанд вилояти, Россия империяси – 1993-йил 24-октябр, Душанбе, Тожикистон) – тожик адабиёцҳуноси, тилшунос, таржимон, ёзувчи. У филология фанлари номзоди, Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, „Садриддин Айний“ мукофоти совриндори[1].

Раҳим Ҳошим
Таваллуди 5-октябр, 1908-йил
Самарқанд вилояти, Россия империяси
Вафоти 24-октябр, 1993-йил
Душанбе, Тожикистон
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия →SSSR bayrogʻi СССР→Tojikiston bayrogʻi Тожикистон

Биографияси

Раҳим Ҳошим 1908-йил 5-октябр куни Россия империясига қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. 1916-йил бошланғич таълимни янги усул мактабида олади. 1917-йил Садриддин Айний ташкил қилган мактабда ўқиган. Раҳим Ҳошим 1918-йил рус мактабида таҳсилини давом эттирган. 1920-йилдан 1925-йилгача „Зарафшон“, „Маориф“ ва „Билим пешвоси“ газеталарида адабий ходим сифатида ишлаган. 1925-йилдан 1930-йилгача „Зарафшон“ газетасида масъул котиб лавозимида фаолият юритган. Раҳим Ҳошим 1930-йилТожикистон ССРга кўчиб ўтган. 1933-йилдан 1934-йилгача Тожикистон ёзувчилар уюшмасида котиб лавозимида ишлади. Раҳим Ҳошим 1934-йили Москва шаҳрида бўлиб ўтган Совет иттифоқи ёзувчиларининг қурултойида иштирок этган. Раҳим Ҳошим 1944-йилдан 1954-йилгача Сибирга сургун қилинган. 1955-йилТожикистон ССРга қайтиб, Тожикистон Фанлар академиясининг Рудакий номидаги Тожикистон давлат тил ва адабиёт институтида илмий ходим лавозимида фаолият юритди. Унинг илмий йўналишдаги мақолалари 1928-йилдан бошлаб Самарқандда чоп этиладиган „Билим пешвоси“ газетасида нашр этилади. Раҳим Ҳошим 1985-йил нашр қилинган „Тожикча-русча“ луғатни тузишда илмий жамоага раҳбарлик қилган. Унинг 1969-йили „Тожик халқи маданияти“ номли китоби чоп этилади[2]. 1929-йилда „Тожикча алифбо“ дарслигини биринчилардан бўлиб ишлаб чиққан. Раҳим Ҳошим 1993-йил 24-октябр куни Тожикистон Республикасига қарашли бўлган Душанбе шаҳрида вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ „Раҳим Ҳошим: адабиётшинос, адиб ва тарҷумони маъруф“. Қаралди: 16-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Китобхонаи маконий“. Қаралди: 16-сентабр 2023-йил.