Зиёсферада исми Раҳим ва фамилияси Каримов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Раҳим Каримов (Карим) (1960 йил, Ўш шаҳри) — ўзбек-қирғиз-рус ёзувчиси, шоир, публицист, таржимон, киносенарийчи, журналист.

Раҳим Карим
Каримов Раҳимжон Зокирович
Таваллуди 6-июл 1960-йил

Ҳаёти

Раҳим Каримов 1960-йил 6-июлда Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида таваллуд топган. Шаҳардаги Наримонов ва Октабр 50 йиллиги номли мактабда таҳсил олган. 1986-йили Москвадаги СССР Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Халқлар дўстлиги орденли М. Горкий номли Адабиёт институтини тамомлаган.

Ижодкорлиги

Раҳим Каримовнинг шеърлари турли миллат вакиллари томонидан куйланмоқда. Унинг шеърлари рус, қирғиз ва ўзбек бастакорлари томонидан қўшиқ қилинган. Қирғизистонда машҳур машҳур бўлган, Қиз-Бурак гурухи томонидан Қирғизистоним номли шеъри қўшиқ бўлиб, у қўшиқ қирғиз халқининг мадхиясига айланда. Бундан ташқари россиялик Мистер Х лақабли қўшиқчи Сергей Глинкинни (Отпускаю тебя), Иван Велес, Генади Лубнин, Юрий Кунз, немис бастакори Валдемар Бар, украиналик қўшиқчи Юрий Сергеев ва бошқа қўшиқчи ва бастакорлар билан хамкорлик қилади[1].

Матбуотда

Голос текстилшика, Ак-Буура, Ўш оқшоми, газеталари ва Ўш адабий-бадиий алманахида бош муҳарир ўринбосари, масъул котиб, Ўш вилоят маданият департаментида етакчи мутахасис, АКИпресс-Фарғона ахборот-таҳлил бюросида муҳарир-таржимон вазифаларида хизмат қилган. Бундан ташқари унинг мақолалари халқаро ва маҳаллий матбуотларда чоп этилган.

  • «Голос текстильщика»
  • «Уш садоси»
  • «Эхо Оша»
  • «Ош жанырыгы»
  • «Ош шамы»
  • «Кыргыз туусу»
  • «Слово Кыргызстана»
  • «Заман-Кыргызстан»
  • «Сарыкол» (ГБАО, Таджикистан)
  • «Кыргыз руху»
  • «Ёш ленинчи»
  • «Узбекистон адабиёти ва санъати»
  • «Халк сузи»
  • «Литературная газета»
  • «Юность»
  • "Подольский Альманах" (Россия)
  • "Минуты поэзии-2009"(Украина)
  • «Учкун»
  • «Молодость»
  • «Ёш куч»
  • «Ала-Тоо»
  • «Литературный Кыргызстан»
  • «Ош»
  • «Шарк юлдузи» (Узбекистан),
  • «Ёшлик»
  • «Пресс-парк»
  • «Кабар-Юг»
  • «Южный рынок»
  • «7х7»
  • «Ваша газета»

Китоблари

Ўзбекча Русча Қирғизча Чоп этилган жой ва йили Чоп этилган тил
Биллур жилғалар Прозрачные ручьи Мисол Мисол
Камалак Радуга Көк желе Тошкент 1986, 1989
Рангли рўё Цветные сны Мисол Ўш 1988
Бешинчи фарз Пятая заповедь Мисол 1993
Комила Камила Камила 2000 ўзбекча
Комила Камила Камила Бишкек 2005 қирғизча
Комила Камила Камила Ўш 2007 русча
Ҳайвонот боғи Зоопарк Зоопарк 1998
Ҳайвонот боғи Зоопарк Зоопарк 2008
Хиёнат Измена Кыянат 2002
Хилқат Мирозданье Аалам 2003
Лаъли Бадахшон Рубины Бадахшана Бадахшан бермети Ўш 2007
Лаъли Бадахшон Рубины Бадахшана Бадахшан бермети Ўш 2007
Беёпа Бейопа Бейопа 2008
Комила Камила Камила Лондон 2013
Мисол Живое слово Мисол Белорус 2013

Таржималари

Муаллифлар Китоблар Тиллар Ўзбекча номи
Таш Мияшев “Махабат менен коштошуу” (қирғизчадан ўзбекчага) "Алвидо,мухаббатим!"
Кармишақ Ташбаев Бийик жердин балдары (қирғизчадан ўзбекчага) "Буюк ер фарзандлари"
Сафар Абилов Горустондон кайткан аял (қирғизчадан ўзбекчага) "Кабристондан қайтган аёл"
Жумадин Қадиров Бубу Мариям, роман (қирғизчадан ўзбекчага) "Бубу Мариам"

Мукофотлари

  • Мўлдў Нияз номидаги республика адабий мукофотининг лауреати. (Қирғизистон)
  • Алтын калем — 2003 (Олтин қалам) вилоят танловининг ғолиби. (Қирғизистон Ўш вилояти)
  • Эгамберди Эрматов номидаги республика адабий мукофоти лаурети.(Қирғизистон) 2018

Ҳаволалар

Манбалар