Зиёсферада исми Раҳим ва фамилияси Мавлонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Раҳим Мавлонов (1910-йил, Хўжанд, Самарқанд вилояти, Россия империяси – 1968-йил) – Тожикистон ССР Компартияси етакчиси, 1957-йилда „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ унвони берилган, бироқ 1964-йил иқтисодий жиноятларда айбланиб, ордендан маҳрум этилган[1].

Мавланов Рахим
Таваллуди 1910-йил
Вафоти 1968-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби партия арбоби
Мукофотлари (Кейинчалик маҳрум этилган)

Биографияси

Мавланов Рахим 1910-йил Россия империясига қарашли бўлган Самарқанд вилоятида ишчи оиласида туғилган. Миллати – тожик. У 1936-йил Сталинобод тумани комсомол комитетининг биринчи котиби бўлган. 1939-йилда эса Тожикистон ССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги мусиқа радиоқўмитаси раиси бўлган. 1939-йил охирида Душанбе шаҳри комсомол қўмитасининг биринчи котиби лавозимига тайинланган. Мавланов Рахим 1940-йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партиясига аъзо бўлди. У 1940-йилдан 1941-йилгача Тожикистон ССР Коммунистик партиясининг Марказий Комитети тарғибот бўлими раҳбари бўлган. Мавланов Рахим 1941-йилдан 1946-йилгача Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафида хизмат қилади. Армиядан қайтганидан сўнг, 1946-йилда Тожикистон ССР Коммунистик партиясининг Марказий Қўмитаси кадрлар бўлими бошлиғи сифатида фаолиятини бошлади. 1947-йилда у Ворошиловбал округ қўмитасининг биринчи котиби бўлди ва 1950-йилгача бу лавозимда ишлади. Мавланов Рахим 1952-йилда Тожикистон ССР Коммунистик партияси Оржоникидзодобод тумани биринчи котиби бўлиб ишлади. У раҳбарлик қилган туманда ижтимоий ва иқтисодий ривожланишлар сезиларли даражада ўсганлиги учун СССР Олий Кенгаши Советининг 1957-йил 17-январда „Социалистик Меҳнат Қаҳрамони“ ордени билан мукофотланган.

Ҳибсга олиниши ва вафот этиши

1963-йил 14-август куни Тожикистон ССР Олий суди Мавланов Рахимнинг ишини кўриб чиқди. Рахим Мавланов Коммунистик партиянинг туман биринчи котиби бўлган пайтида колхозда ишловчилардан 50 минг рубл пора олгани аниқлангди. Натижада суд уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди ҳамда СССР Олий Кенгаши Советидан Рахим Мавланов олган мукофотларни бекор қилиш бўйича илтимоснома киритди. СССР Олий Кенгаши Олий Совети 1964-йил 17-ноябрда давлатни алдаганлиги ҳамда давлат ва жамоат маблағларини ноқонуний ўзлаштиргани жинояти билан судланганлиги учун унга тақдим этилган „Социалистик Меҳнат Қаҳрамони“ орденидан маҳрум этди. Мавланов Рахим 1968-йил вафот этади[2], бироқ унинг қаерда вафот этганлиги бўйича ҳеч қаерда маълумот учрамайди.

Манбалар

  1. ↑ „Мавланов рахим 1910-1968“. wарҳеро.ру. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „/МАВЛЙАНОВ Раҳим/ [..1910 - ..“]. cентрасиа.орг. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.