Rahim Olimjonov
Раҳим Олимжонов (1913-йил, 7-октябр — Тошкент — 1985.17.2) — энтомолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1952), биология фанлари доктори (1949), профессор (1950). Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факултетини тугатган (1934). Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1935 — 37). Ўзбекистон Фанлар академиясининг Зоология сектори илмий ходими (1939—40). Ботаника ва зоология институти директори ўринбосари (Ж941-44). УзДУ ректори (1950-55). Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология ва паразитология институти энтомология лаборатория мудири (1956—72), шу институт директори (1958— 61), Тошкент қишлоқ хўжалиги институти энтомология кафедраси мудири (1972— 81). Илмий асарлари ғўза, беда ва бошқа экинлар зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларига бағишланган. Энтомология дарслигини тузган (1977).
Манбалар
- Почвообитаюшие и припочвенниэ форми насекомих орошаемих земел Ўзбекистона. Т., 1972; Формирование вредной энтомофауни хлопчатника и люсерни в Каршинской степи, Т., 1974.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |