Зиёсферада исми Раҳим ва фамилияси Қориев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Раҳим Мажидович Қориев (1905. 31.12 - Тошкент - 1989.24.8) - театр арбоби. Ўзбекистон (1967) ва қорақалпоғистон (1957)да хизмат кўрсатган санъат арбоби. Ленинграддаги Герсен номидаги педагогика, Плеханов номидаги Москва халқ хўжалиги, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтларида таълим олган. Ўзбекистон ХКС ҳузуридаги Санъат ишлари бошқармаеи бошлиғининг ўринбосари ҳамда Ўзбек давлат опера ва балет театри лиректори (1934—41), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941 — 45). 1946— 57 йиллар Навоий театри директори. Маданият вазирлиги Санъат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари (1958-62), 1962-85 йиллар Ўзбекистон Театр жамияти президиуми раиси ўринбосари.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил