Rahim Rahmonov
Раҳим Раҳмонов (1910—?) — давлат ва жамоат арбоби. Раҳим Раҳмонович Раҳмонов 1910-йили Фарғона шаҳрида оддий ишчи оиласида таваллуд топган. 1920-йилгача оиласи бағрида, 1920-1924-йилларда Фарғона шаҳрида жойлашган болалар уйида тарбия олади. 1924-йил Тошкентга келиб, муаллимлар билим юртига ўқишга кирган. 1928-йилда у ерни тамомлаб, Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университети кимё факултетига ўқишга киради. Талабалик давридаёқ 1929—1930-йилларда Самарқанд ер ишлари техникумида меҳнат фаолиятини бошлайди. У кейинчалик Самарқанд зоосовет институтида ишлаб, илмий изланишлар олиб боради[1]. Раҳим Раҳмонов 1932-йилда университетни тамомлайди ва 1932-1934-йиллар давомида Қўқондаги пахтачилик институтининг кимё лабораториясида ассистант бўлиб ишлайди. 1932—1934-йилларда Қўқондаги Молотов номидаги Педагогика институтида кимё лабораториясида ассистент бўлиб, 1935-йил 1-мартдан 15-ноябргача Чирчиқ электороокимё комбинати қошида ташкил этилган электрокимё техникуми директори вазифасида иш олиб боради. Раҳим Раҳмонов 1936-йилда Ленинград шаҳридаги Ленин номли Бутуниттифоқ селхоз академиясининг аспирантурасига киради ва 1940-йилда дисертациясини мутаввафиқатли ҳимоя қилади. У шу вақфдан бошлаб Биология фанлари номзоди унвонини олади. Раҳим Раҳмонов 1940—1941-йилларда СССР ФАнинг ЎзССР Ботаника институти директори бўлиб ишлайди. У фаолияти давомида Ўрта Осиё давлат университети талабаларига биокимё фанидан дарс бериб, доцент илмий даражасини олади. 1941-йил 27-сентабр куни Раҳим Раҳмоновни қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқади. 1941-йил 28-сентябрда унинг уйида тинтув ўтказилиб, қамоққа олинади. 1942-йил 8-августдаги ИИХК йиғилишида 9 нафар ўзбек олими орасида Раҳим Раҳмонов ҳам 10 йил меҳнат тузатиш лагери (МТЛ)га ҳукм этилади. 1942—1944-йилларда Раҳим Раҳмонов Карлагда аграном, 1944—1949-йиллар Алмати вилоятидаги қишлоқ хўжалиги лагери 5-бўлимида агроном бўлади. 1952-йил Раҳим Раҳмонов жазо муддатини тўлиқ ўтаб лагердан озод бўлади. 1956-йил 27-сентабр куни ЎзССР Олий суди қарори оқланади[2].
| Раҳим Раҳмонов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1910-йил Фарғона шаҳри |