Rahima Aminova
Раҳима Ҳодиэвна Аминова (1925.18.11, Қўқон) шарқшунос-тарихчи олима, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1963), профессор (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1985), Беруний номидаги Давлат мукофоти (1968) лауреати.
| Раҳима Аминова | |
|---|---|
| Таваллуди |
18-ноябр 1925-йил Қўқон, Фарғона вилояти, |
| Вафоти |
2001[1] |
| Фуқаролиги |
|
| Академик раҳбарлари | И.К.Додонов, К.Э.Житов, И.М.Мўминов[2] |
Биографияси
1925-йил 18-ноябрда Қўқон шаҳрида туғилган.
Илмий фаолияти
1944-йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ТошМУ) шарқ факултетини битирган (1948)[2]. 1949-1952 йилларда Ўзбекистон ФА Тарих ва археология институти аспирантурасида таҳсил кўради. Бу даврда у академиклар И.К.Додонов, К.Э.Житов, И.М.Мўминов каби таниқли тарихшунос олимлардам таълим олади.
Меҳнат фаолияти
Раҳима Аминова Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих ва археология институтида илмий ходим (1953– 57), бўлим мудири (1957—1993), етакчи илмий ходими (1993 йдан). Илмий ишлари Ўзбекистонда саноат ишчилари тарихи, аграр масала, хотин-қизлар ҳаракати ва бошқа мавзуларга бағишланган. Ўзбекистон хотин-қизлари орасида жамоат ишлари олиб борган.
Илмий конфренсиялар
Раҳима Аминова 13-Халқаро тарих фанлари конгрессида (Москва, 1970), 14-Халқаро тарих фанлари конгрессида (Сан-Франсиско, 1975), 9-Жаҳон социологлари конгрессида (Уп-сала шаҳри, Швесия 1978), 10-Жаҳон социологлари конгрессида (Мехико, 1982), 16-Халқаро тарих фанлари конгрессида (Штутгард шаҳри, 1985), АҚШда бўлиб ўтган Халқаро тарихчилар илмий конфе-ренсиясида (1986), шунингдек Эфиопия, Жазоир, Болгария ва бошқа мамлакатларда ўтказилган халқаро симпозиум ва конференсияларда илмий ма’рузалар қилган.
Манбалар
- ↑ „Рахима Аминова (1925 - 2001)“. ҳттп://ризоакҳмад.блогспот.cом/. Қаралди: 12-ноябр 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 Абдусаматов, Малик. Ўзбекистон Шарқшунослари. Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1996 — 29-30-бет.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |