Раҳима Мазоҳидова (08.03.1930-25.02.2008,- Қўқон) — хонанда ва актриса. Ўзбекистон халқ артисти (1976). Ижодий фаолиятини М. Қўлдошев раҳбарлигидаги бадиий ҳаваскорлик тўгарагида бошлаган (1948-54). Қўқон мусиқали драма театрида ишлаган (1954 — 94). Қўқон шаҳар 1-маданият уйи қошида "Омон ёр" аёллар фолклор ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1981-йилдан). Театрда Зебо (У. Ҳожибеков, "Аршин мол олон"), Тожинисо (С. Абдулла, "Муқимий"), Нурсулув (К. Шангитбоев, К. Бойсеитов, А. Муқамедов, "Жон қизлар"), Мастура сатанг, Раҳима хола (Ҳамза, "Холисхон", "Бой или хизматчи"), Раъно (М. Назаров, "Дўст нидоси") каби бир қанча образлар яратди. Улар чаққон ва чечан, хажвий ва гротеск хусусиятларга ҳамда лирик-драматик, фожиавий ва фалсафий қарашларга бойдир. М. доира жўрлигида тўй маросим қўшиупари ("Ёр-ёр", "Келин салом" ва бошқалар), халқ лапар ва яллалари ("Дейди-ё", "Бугмача билагим", "Омон ёр", "Ялли-яли", "Қаринаво" ва бошқалар), айрим мумтоз асар ("Феруз", "Қўқон Ушшоги", "Гулузорим", "Мужгонларим", "Фарғона тонг отгунча", "Бир келиб кецун" ва бошқалар)ларга ўзгача талқин берган. "Ўзбекфилм" студиясининг "Ўтган кунлар" (1969), "Зулматни тарк этиб" (1973), "Ота васияти" (1979) филмларида суратга тушган. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган (1997)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил