Зиёсферада исми Раҳимберди ва фамилияси Матчонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Раҳимберди Матчонов (1909-Хоразм вилояти Хонқа тумани Мадир қишлоғи — 2000.18.2) — кулол, кошинкор уста. Ус т а зода; отаси ва унинг шогирди уста Эшимдан ҳунар ўрганган. Мадир қишлоғидаги кулоллик устахонаси (1921— 39), Хонқа тумани маиший хизмат кўрсатиш устахонаси (1939—60), Ўзбекистон Республикаси Бадиий фонди (1960— 78), "Ус то" бирлашмаси Хоразм вилояти бўлими (1978—99)да кулол. Хива меъморий ёдгорликларини таъмирлаш ишларида (Пахлавон Маҳмуд мақбарасининг кошинларини тайёрлаш ва ўрнатишда ўрнак кўрсатган, 1957 ва бошқалар) кўпгина биноларни кошинлар билан безашда фаол қатнашган. Хоразм анъанавий буюмларини зангори рангларда "олмагул", "косагул", "қўчқор шохи", "бодомгули" ва бошқа ўсимликсимон нақшлар билан безаган. М.яратган кулоллик буюмлари (бодия, лаган, кўза, шокоса ва бошқалар) хорижда намойиш қилинади, Англия, АҚСҲ, Япония, Франсия, Италия, Малайзия, Туркия, Россия ва бошқа дунё мамлакатлари музейларида сақланади. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Камолидсин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреату (1997)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил