Рахимқулихон – (1804—1845), 1842—1845-йилларда Хоразмда (Хива хонлигида) ҳукмронлик қилган ўзбекларнинг қўнғиротлар сулоласининг олтинчи ҳукмдори[1].

хон Хива хонлиги
Мансаб даври
1845 – 1842
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1804
Хива
Вафоти 1845
Хива
Болалари Муҳаммад Аминхон
Отаси Оллоқулихон

Биографияси

Ҳукмронлик Мурғобнинг чап қирғоғида яшовчи Эрон қабиласи бўлган Жамшидлар билан курашдан бошланди, улардан 10 мингга яқини Хоразмга кўчирилиб, Қилижбой яқинидаги Амударё бўйида мустамлака сифатида ташкил этилди. У Марв ҳудудида қароргоҳ қурган Сариқ туркманларига қарши ҳам жанг қилган. Иноқ бўлган укаси Муҳаммад Амин 15 минг аскар билан уларга қарши юборилган, бироқ улар Хива ва Марв ўртасидаги ҳудудларда оғир аҳволда қолган. Бухоро билан қозоқлар устидан ҳукмронлик қилиш учун уруш давом этар экан, Бухоро амири Ҳазораспни қамал қилиб, сўнгра иноқ қўшинни босқинчиларга қарши бошлаб, уларни енгиб, тинчлик ўрнатган. ХИХ асрнинг 50-йилларида Хива хонлигида ички сиёсий вазият кескинлиги билан давом этди. Айниқса, Рахимқули ҳукмронлиги йилларида Хива-бухоро муносабатларининг доимий кескинлиги ва ҳарбий ҳаракатларнинг тез-тез амалга ошириб турилиши натижасида Рахимқул вафот этганига қадар Хиваликлар Бухоро ерларига, бухороликлар эса хиваликлар ерларига қайта – қайта ҳарбий босқиничиликлар қиладилар[2].

1842-йилнинг ноябрида Оллоқулихон вафот этганидан кейин, унинг ўғли Рахимқули ҳокимиятга келди.

Рахимқулихон даврида Дилавар, Саид Мирзо Жунаид, Мирза Масиҳо каби шоирлар Хивада ишлаган. Тарихчи Огаҳий Хоразм тарихини ёзган.

Огаҳийнинг „Зубдатут-товорих“ асарида Рахимқулихон ҳукмронлиги (1843—1846) вақтидаги воқеа-ҳодисалар акс эттирилади[3].

Ички сиёсат

Раҳимқулихон даврида мамлакатда сиёсий барқарорлик сақланиб қолди. У мамлакат иқтисодиётини тиклаш сиёсатини давом эттирди.

Ташқи сиёсат

Раҳимқулихон даврида Россия, Усмонлилар империяси, Эрон ва Афғонистон билан дипломатик алоқалар ўрнатилган.

1842-йил 27-декабрда Раҳимқулихон Россия билан „мажбурий акт“га муҳр босди. Бу ҳаракат ўз моҳиятига кўра Россия империяси билан Хива хонлиги ўртасидаги биринчи ва ягона келишув эди[4].

1843-йил май ойида Хива хони Муҳаммад Амин Аваз Бердиевнинг элчиси Петербургга император Николай И саройига келди.

Вафоти

Раҳимқулихон вафотидан кейин Хоразмда ҳокимият унинг ўғли Муҳаммад Аминхонга (1845 – 1855) ўтади.

Манбалар

  1. ↑ Веселовский Н. И., Очерк историко-географических сведений о Хивинском ханстве. Спб, 1877,с.244
  2. ↑ ХИХ аср иккинчи ярмида Хива хонлигида сиёсий жараёнлар (О'збек) А.Асқаров: . ИСБН 978-9943-5488-3-1. Қаралди: 2023-йил 25-октябр (2024-йил 7-августда асл нусхадан архивланган). 
  3. ↑ „Рахимкули“. пеоплелифе.ру. 2023-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
  4. ↑ Гуломов Х. Г., Дипломатическиэ отношения государств Средней Азии с Россиэй в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005, с.252-253

Адабиётлар

  • Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
  • Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
  • История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
  • История Узбекистана в источникакҳ. Составител' Б. В. Лунин. Ташкент, 1990
  • История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976