Раҳмат Мажидий (1906, Хива 1986.26.12, Тошкент) — адабиёцҳунос олим. Оренбургдаги „Ҳусайния“ мадрасасида ўқиган (1917—18). Хоразм инқилобидан кейин Тошкентга бориб, дастлаб „Иқбол“ меҳнат интернат мактаби (1920), Наримонов номидаги мактаб (1922), Ўрта Осиё университети ишчилар факултети (1923—25), сўнгра Москва университети ҳуқуқфтида (1925—28) ўқиган. Касалланиш орқасида Хоразмга қайтиб келиб, вилоят газ.да муҳаррир бўлиб ишлаган (1928—30). ХХСРнинг тугатилиши билан дастлаб Самарқандда Ўзбекистон Олий суди коллегиясида аъзо (1930), сўнгра Тошкентга кўчиб бориб, „Қизил Узбекистан“ газ.да бўлим мудири (1931), Ёзувчилар уюшмасини ташкил этиш қўмитасида раис (1932— 33), Ёзувчилар уюшмасида раис (1934) лавозимларида фаолият олиб борган. 1935-йилда Қизил профессорлар институтига ўқишга юборилган. Ўқишни тугатгач (1938), Москвадаги фкалардан бири қошидаги мактабда ўқув бўлим мудири этиб тайинланган. 1940-йилдан қатағон этилгунига қадар (1950), оқлангандан кейин ҳам (1954-йилдан) Тошкентда Тил ва адабиёт институтида илмий ходим бўлиб ишлаган. „Истеъдод ва бурч“ (1974) ва „Огаҳий лирикаси“ (1963) китоблари муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил