Раҳмат Тошназарович Маматов (1969-йил 2-декабр Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган) – ўзбекистонлик ҳарбий ва давлат арбоби. 2022-йилдан 2025-йилгача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 2020-2022-йилларда Ўзбекистон Маҳалла ва оила ишлари вазири.

Раҳмат Маматов
 Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оила масалалари вазири
 
Мансаб даври
2020-йил
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси лавозим бекор қилинган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1969-йил 2-декабр (1969-12-02) (56 ёш)
Қарши тумани, Қашқадарё вилояти
Мукофотлари
Унвони Полковник

Биографияси

Қарши туманида туғилган.

1986—1987 – ҳарбий хизмат.

1987—1991 – Тошкент милиция мактаби тингловчиси.

1991—1992 – Қарши тумани ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими инспектори[1][2][3][4][5].

1992—1995 – Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлинмаси масъул вакили.

1995—1996 – Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ „Талимаржон“ шаҳар милиция бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари.

1996—2000 – Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи.

2000—2000 – Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ 1-бўлим, 2-бўлинмаси бошлиғи.

2000—2001 – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи.

2001—2001 – Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ бошлиғининг ўринбосари, 1-бўлим бошлиғи.

2001—2001 – Қашқадарё вилояти ИИБ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси босқинчилик ва ўзгалар мулкини ўғирлашнинг бошқа турларига қарши кураш бўлими бошлиғи.

2001—2002 – Қашқадарё вилояти Баҳористон тумани ИИБ бошлиғи.

2002—2005 – Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи.

2005—2007 – Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ бошлиғи.

2007—2009 – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи.

2009—2011 – Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

2011—2013 – Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

2013—2013 – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.

2013—2014 – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи.

2014—2016 – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бош инспекторлар гуруҳининг бош инспектори.

2016—2017 – Пенсияда.

2017—2020 – Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

2020—2020 – „Маҳалла“ хайрия жамоат фонди раиси.

2020—2022 – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

2020—2022 – Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири[6].

2022—2025 – Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи[7].

Манбалар