Rahmat Mirzayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мирзаев Раҳмат (1878 - Бухоро -1963) — зардўз, Бухоро зардўзлик мактабининг йирик намояндаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1957). Зардўзликни отаси ва бошқа усталардан ўрганган. Ёшлигидан Қори Ҳасан устахонасида ишлаган. 1928-йилдан турли артеллар (кейинчалик "Бухоро зардўзлик фабрикаси")да зардўз. Зардўзлик санъатини пухта эгаллаган М. зардўзлик ривожига катта ҳисса қўшган; анъанавий нақшларни маҳорат билан қўллаб амалий санъат на-муналарини яратди, нақш мужассамотларини янги хусусиятлар билан бойитди, зардўзи чокларнинг нафислиги ва жозибадорлигига эришди. "Тинчлик кабутари" пешонабанди (1949—50), "Исмоил Сомоний мақбараси" намоёни, рангбаранг мужассамотли ("дарҳам", "заминдўзи", "тож", "қуббадўзи" ва бошқалар) дўппиларни мустақил яратган, Навоий театри учун саҳна пардаси (1947, академик Шчусев чизгиси), "Пахта" (1954, М. Пруцкая) ва бошқа зардузи намоёнларни тайёрлашда фаол иштирок этди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |