Rahmatjon Latipov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
| Раҳматжон Латипов |
|---|
Раҳматжон Мамадалиевич Латипов (1941-йил, 5-январ, Самарқанд) — опера хонандаси (тенор), Ўзбекистон халқ артисти (1999). Тошкент консерваториясини тугатган (1970). Самарқанд опера ва балет театри (1970—92), Навоий театри (1992-йилдан) да яккахон хонанда. Ўзгаришларга бой, чиройли ва кучли овоз соҳиби. Опера саҳнасида Моний (М. Ашрафий, „Дилором“), Чўпонали (С. Юдаков, „Майсаранинг иши“), Алмавива (Ж. Россини, „Севиля сарта-роши“), Алфред, Герсог, Манрике, Отелло (Ж. Верди, „Травиата“, „Риголетто“, „Трубадур“, „Отелло“), Ленский, Герман (П. Чайковский, „Евгений Онегин“, „Қарға моткаси“) ва бошқа; опереттада Данила (Легар, „Хушчақчақ бева“), Генрих Эйзенштейн (Штраус, „Кўршапалак“) каби ролларни ижро этган. Консерт репертуаридан ўзбек ва рус композиторлари романлари ҳамда эстрада қўшиқлари (И. Акбаровнинг „Ёр, кел“, „Раъно“, С. Юдаковнинг „Куйлама, соҳибжамол“ ва бошқалар), неапол халқ қўшиқлари ўрин олган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |