Раҳматжон Қурбонов (1959-йил 20-сентябр, Хива тумани, Ўзбекистон ССР, СССР — 2021-йил 17-январ, Хива, Ўзбекистон) — таниқли ўзбек санъаткори, хоразмлик таниқли ҳофиз. Турли йилларда „Лазги“ ансамблига (1987–1988), Урганч шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига (2017–2019), Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмасига (2019–2021) раҳбарлик қилган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист (1993), Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист (2002) фахрий унвонлари ҳамда Меҳнат шуҳрати ордени (2018) соҳиби. Бир неча китоблар, ўқув қўлланмалари, рисолалар муаллифи[1][2][3].

Раҳматжон Қурбонов
Таваллуди 20-сентябр 1959-йил
Вафоти 17-январ 2021-йил(2021-01-17)
(61 ёшда)
Жанрлар
Касби
  • ҳофиз
  • санъаткор
Фаолият йиллари 1984–2021
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi СССР → Oʻzbekiston Ўзбекистон
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Раҳматжон Қурбонов 1959-йил 20-сентябрда Ўзбекистон ССРнинг Хоразм вилоятида санъаткор оиласида туғилган. Унинг таваллуд жойи бир манбада Хива тумани[4], бошқа манбаларда Хива шаҳри[1][2][3] деб кўрсатилади. Мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ва ўзбек чолғу асбобларини чалишни отасидан ўрганган. Хивадаги мусиқа билим юрти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг вокал ва мақом бўлимида ўқиган. Унга Насим Ҳошимов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобуловалар устозлик қилишган[1][2][3]. Ижодий фаолияти давомида қорақалпоқ, озарбойжон, туркман, турк, тожик халқ қўшиқларини ҳам куйлаган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Хоразмлик таниқли ҳофиз Раҳматжон Қурбонов 62 ёшида вафот этди“. дарё.уз (2021-йил 17-январ). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Ўзбек сан’ати оғир жудоликка учради“. кун.уз (2021-йил 17-январ). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Таниқли ҳофиз Раҳматжон Қурбонов вафот этди“. кун.уз (2021-йил 18-январ). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  4. ↑ „Раҳматжон Қурбонов ёрқин хотираси хоразмликлар қалбида абадий яшайди“. уза.уз (2021-йил 18-январ). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.