Rahmatulla Mallin
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Раҳматулла Холмуродович Маллин (1906, Оқмачит, Ҳозирги Қизилўрда — 1990.4.3, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965). Ленинград университетни (1927), Ленинград политехника институтини тугатган (1931). Ўзбекистон Давлат Университетида декан (1931—41), Ўрта Осиё университетида доцент (1941—48), Тошкент педагогика институтида кафедра мудири (1948—67, 1972—86), проректор (1957—59). Тошкент Давлат Университетида декан ва назарий физика кафедраси мудири (1967—72). Илмий ишлари электродинамика, майдон назарияси, терминология ва бошқаларга оид. М. физикадан ўқув қўлланмалари, дарслик ва луғатлар муаллифи.
Адабиётлар
- Физикадан русча-ўзбекча терминлар луғати, Т., 1974; Классик микроэлектродинамика, Т., 1974; Классик макроэлектродинамика, Т., 1978.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |