Rahmon surasi
Раҳмон сураси (арабча: سورة الرحمن, номининг маъноси — Меҳрибон[8][9]) — Қуръоннинг 55-сураси. Мадиний суралардан бири, 78 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 531–534[10]-саҳифасида ва 27-жузида жойлашган. 96-бўлиб нозил бўлган.
| Раҳмон сураси — سورة الرحمن | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қуръон нусхаларидан биридаги Раҳмон сураси сарлавҳаси. Юқорида ўнгдан: 1. Ояти 78, 2. Марказда қизил рангда сура тартиб рақами 55, қора рангда - Раҳмон сураси ва Маданий, қизил рангда нозил бўлган тартиби - 96, 3. Рукуъси сони - 3; Пастда ўнгдан: 1. Сура:Маданий, 2. Тиловат тартиби:55, 3. Нозил бўлиш тартиби:96, 4. Рукуъси:3, 5. Ояти:78, 6. Пораси (Жузи):27 деб кўрсатилган. | |||||||||||||
|
Файл:Сура55.пдф Суранинг арабча матни | |||||||||||||
| Номининг маъноси | Меҳрибон[1][2] | ||||||||||||
| Таснифи | Маданий сура[3] | ||||||||||||
| Статистика | |||||||||||||
| Саҳифаси | 531–534[4] | ||||||||||||
| Жуз | 27 | ||||||||||||
| Сура рақами | 55 | ||||||||||||
| Оятлар сони | 78 | ||||||||||||
| Сажда ояти | йўқ | ||||||||||||
| Рукуълар сони | 3[5] | ||||||||||||
| Муқаттаот ҳарфлари | йўқ[6] | ||||||||||||
| Нозил бўлиш тартиби | 96[7] | ||||||||||||
|
| |||||||||||||
| Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
| Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Асосий мавзуси[11]
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Меҳрибон (Аллоҳ)
2. Қуръонни таълим берди.
3. (У) инсонни яратди.
4. Унга баённи (нутқни) таълим берди.
5. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (жорийдирлар).
6. Полиз экинлари-ю дарахтлар ҳам (Аллоҳга) сажда қилур (бўйинсинур).
7. Осмонни баланд қилиб қўйди ва тарозини жорий қилди.
8. Токи тарозида ҳаддан ошмагайсизлар.
9. (Эй, инсонлар, муомалада) вазнда адолат ўрнатинглар ва тарозидан уриб қолманглар!
10. (У) Ерни одамлар учун (текис қилиб) қўйди.
11. Унда мева ва ғунчали хурмо дарахтлари бор.
12. Яна сомонли донлар ва райҳон (гуллари бор).
13. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
14. У инсонни (Одамни) сопол янглиғ қуруқ лойдан яратди.
15. Жин (ва шайтонларни) эса оловдан яратди.
16. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
17. (Аллоҳ) икки машриқнинг (яъни, кун ва ой чиқадиган томонларнинг) ҳам, икки мағрибнинг (кун ва ой ботадиган томонларнинг) ҳам Парвардигоридир.
18. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
19. У икки денгиз (дарё)ни бир-бирлари билан учрашадиган қилиб (ёнма-ён) оқизиб қўйди.
20. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар.
Изоҳ: Адан кўрфази билан Қизил денгиз туташган Боб ал-Мандаб бўғозида ва Атлас уммони (Атлантика океани) билан Оқ (Ўрта Ер) денгиз туташган Жабали Ториқ (Гибралтар) бўғозида икки денгиз суви бир-бирига аралашмаган ҳолда оқар экан. Бу ҳақда 14 аср аввал зикр қилинганлигини билгач, машҳур сайёҳ капитан Кусто ҳам Қуръони Каримнинг илоҳий мўжиза эканлигини тан олди.
21. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
22. У иккисидан (денгиздан) марварид ва маржон чиқур.
23. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
24. Унинг денгизда (елканлари) тоғлар каби баланд кўтарилган кемалари ҳам бордир.
25. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
26. (Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир.
27. Улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг "юзи" боқий қолур.
28. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
29. Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (ҳожатларини) Ундан сўрар. У ҳар куни фаолиятдадир.
Изоҳ: Аллоҳ таоло кеча ва кундузнинг ҳар бир дақиқа ва сониясида бирор ишни қилиб турган бўлади. Масалан, бировни кечиради, бировнинг ҳожатини чиқаради, кимнингдир даражасини кўтаради, кимнидир пастлатади, ниманидир яратади, кимларнидир дунёга келтиради, кимларнидир вафот эттиради. Бу ояти карима Аллоҳ шанба куни ёки якшанба куни дам олади, дейдиган қавмларнинг ақидаси қанчалик пуч эканлигига далилдир. Зеро, Аллоҳ таоло мабодо бир лаҳза дунёни тасарруф этишдан тўхтаса, ер-у осмон вайрон бўлиб кетган бўлур эди.
30. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
31. Яқинда (Қиёматда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориқ бўлажакмиз, эй, инс-у жинлар!
32. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
33. Эй, жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва Ер ҳудудларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, ўтиб кетаверингизлар! Сизлар куч-қудрациз сира ўтиб кета олмассизлар!
34. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
35. (У Кунда) устингизга оловдан иборат бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар (унга қарши) ёрдам топа олмассизлар.
36. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
37. Бас, қачонки, (Қиёмат қойим бўлгач,) осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан) ёғ каби қизариб қолганида,
38. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
39. Ана ўша Кунда на инс ва на жиндан (қилиб ўтган) гуноҳи тўғрисида сўраб ўтирилмас.
40. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
41. (Балки) жиноятчи (осий) кимсалар ўз белгиларидан танилиб, пешона, сочи ва оёқларидан тутилурлар (ва жаҳаннамга ташланурлар).
42. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
43. Жиноятчи (осий)лар ёлғон дейдиган жаҳаннам мана шудир.
44. Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланиб турурлар.
45. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
46. Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир.
47. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
48. (У икки жаннат боғи қалин) шох-новдаларга эгадир.
49. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
50. У иккисида икки оқин чашма бордир.
51. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
52. У иккисида барча мевадан икки нави бордир.
53. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
54. (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар узра ястанган ҳолларида (ўтирурлар). У икки жаннат меваси яқиндир.
55. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
56. У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркаклардан) тиювчи (қиз)лар борки, уларга илгари на инс ва на жин теккандир.
57. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
58. Улар (нинг баданлари) гўёки ёқут ва маржондирлар.
59. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
60. Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир.
61. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
62. У иккисидан қуйироқда яна икки боғ бордир.
63. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
64. Иккиси (серсув ва серсояликдан) тўқ яшилдирлар.
65. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
66. У иккисида (суви) тинмай отилиб турувчи икки чашма бордир.
67. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
68. У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир.
69. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
70. У (жаннат)ларда хушхулқ ва ҳусндор (аёл)лар бордир.
71. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
72. (Улар) чодирларда асралувчи ҳурлардир.
73. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
74. Уларга илгари на инс ва на жин теккандир.
75. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
76. (Жаннат аҳли) яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар узра ястанган ҳолларида (ўлтирурлар).
77. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
78. Улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг исми баракотлидир.
Манбалар
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ архив нусхаси (ПДФ), 2016-02-05да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2016-02-05
| Кейингиси: Воқеа сураси | Олдингиси: Қамар сураси |
| Қуръон сураларидан бири — Раҳмон сураси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Madaniy suralar
- Sajda oyati yoʻq suralar
- Muqattaot harflari yoʻq suralar
- 27-juz suralari
- 70 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 60 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 50 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 40 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 30 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 200 oyatdan kam oyatli suralar
- 150 oyatdan kam oyatli suralar
- 100 oyatdan kam oyatli suralar
- 90 oyatdan kam oyatli suralar
- 80 oyatdan kam oyatli suralar
- 3 rukuʼli suralar
- 5 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 10 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 15 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 20 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- Suralar
- Suralar haqidagi chala maqolalar