Rahmonbek Usmonov
Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов[1] (1960-йил 24-апрел) — давлат ва жамоат арбоби. 2011-2018-йилларда Тошкент шаҳар ҳокими. 2021-йилда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари[2]. 2021-йилдан буён “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятининг “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси бошлиғи .
| Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович | |
|---|---|
Усманов Рахманбек Джахангирович | |
|
| |
| Тошкент шаҳрининг ҳокими | |
|
Мансаб даври 2011-йил 17-феврал – 2018-йил 26-апрелгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Абдуқаҳҳор Тўхтаев |
| Вориси | Жаҳонгир Ортиқхўжаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960-йил 24-апрел Тошкент, ЎзССР |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
1977-1982 йй. — Тошкент автомобил-йўллар институти талабаси.
1982-1990 йй. — Тошкент шаҳар 1-Автокорхонаси участка устаси, автосаф бошлиғи, катта муҳандис, директор ўринбосари.
1990-1990 йй. — „Ўзагроқурилиш“ бирлашмасига қарашли „Агроқурилишмехсервис“ ишлаб чиқариш ахборот бошқармаси бошлиғи вазифасини. бажарувчи
1990-1992 йй. — „Ўзагроқурилиш“ бирлашмасига қарашли „Қурилишмехсервис“ корхонаси директори.
1992-1993 йй. — „Ўзагроқурилиш“ бирлашмасига қарашли „Агроқурилишмехсервис“ корхонаси бош директорининг ўринбосари.
1993-1996 йй. — Тошкент шаҳар 1-автокорхонаси директори вазифасини бажарувчи.
1996-1996 йй. — „Тошшаҳарйўловчиавтотранс“ ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи.
1996-2001 йй. — „Тошшаҳарйўловчитранс“ Давлат уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари.
2001-2003 йй. — Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари.
2003-2005 йй. — Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими
2005-2011 йй. — Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
2011-2012 йй. — Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи.
2012-2018 йй. — Тошкент шаҳар ҳокими.
2018-2018 йй. — Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.
2012—2017-йилларда шунингдек, „Пахтакор“ футбол клуби Президенти бўлган[3][4].
2018-2020 — Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими[5].
2020-2021 — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари.
2021-йилдан — Тошкент метрополитени директори[6].
Мукофотлари
2008-йили "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган. 2024-йилда "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган[7].
Манбалар
- ↑ Расмий манбада (Wайбаcк Мачине сайтида 21-сентябр 2021-йил санасида архивланган): Усманов Рахманбек Джахангирович (Усманов Рахманбек Джахангирович)
- ↑ „Раҳмонбек Усмонов вазир ўринбосарлигига тайинланди Қаралган сана=29.08.2024“ (кун.уз).
- ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-сентябр.
- ↑ Тошкент шаҳар ҳокими
- ↑ Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди
- ↑ „Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитени раҳбари этиб тайинланди“. Кун.уз (2021-йил 12-июн). Қаралди: 29-июн 2021-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“ (2024-йил 24-август).