Раим Ҳакимович Фарҳодий (1942-йил 16-май; Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР — 2024-йил 4-апрел[1]) — совет ва ўзбек шоири, ёзувчи, драматург, журналист, таржимон ва рассом. Ўзбекистон Бадиий академияси ижодий уюшмаси аъзоси, „Булоқча“ экологик журнали ва болалар бадиий ижодиёти студияси бош муҳаррири бўлган[2]. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Дўстлик ордени соҳиби[3][4] , „Cоммунитй Треасуре Аwард“ доктор Иосиф Шаинский жамғармаси мукофоти лауреати[5] ҳамдир. У 50 дан ортиқ китоблар муаллифи. Фарҳодий асарлари Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртлари ўқув дастурларига киритилган[4].

Раим Ҳакимович Фарҳодий
Таваллуди 16-май 1942-йил
Вафоти 4-апрел 2024-йил(2024-04-04)
(81 ёшда)
Касби шоири, ёзувчи, драматург, журналист, таржимон, рассом
Фаолият йиллари 1973-2024
Мукофотлари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими

Таржимаи ҳоли

Раим Фарҳодий 1942-йил 16-майда Самарқанд шаҳрида боғу адирлар кўп бўлган Боғишамол маҳалласида туғилган. Унинг ота-онаси тиббиёт олимлари эди. Фарҳодий ўз очеркларидан бирида болалик хотираларини шундай ёзади: „Уйимизнинг томи лойдан бўлиб, баҳорда унинг устида ўт-ўланлар чиқиб, қип-қизил лолақизғалдоқ, кўк қўнгироқ гуллар ўсиб ётарди. Бу ердан Самарқанднинг Регистон, Бибихоним, Гўри амир ва бошқа мақбараларнинг фируза тошли ёдгорликлари кўзни қамаштириб турарди. Узоқдан худди ажойиб карвон кетаётганга ўхшарди… Илк шеърларимни мактабгача бўлган давримда, алифбодан олдин онгимда ёза бошладим, ўша маҳалда фақат сўзларни бир-бирига тахлаб чиқардим“[6].

Раим Фарҳодий

Раим Фарҳодий Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Бир муддат Самарқанддаги шифохоналардан бирида шифокор бўлиб ишлади. Ўша йилларда Раим Фарҳодийнинг шеъриятга қизиқиши ортиб, шеър ёза бошлайди. 1964-йилда у ўзининг „Тонг қўшиғи“ деб номланган биринчи китобини тугатди. Кейин „Чумоли метроси“, „Хаёлпараст“, „Боғшамоллари“, „Афросиёб фрескалари“ ва бошқа китоблари чоп этилди. Раим Ҳакимович шеърлари турли газета ва журналларда нашр этила бошланди. Ўша йилларда унинг асарлари катта шуҳрат қозонди ва дунёнинг турли тилларига таржима қилинди.[7] 1973-йилда Москвадаги олий адабий курсни тамомлаган. Кейинроқ ватанга қайтгач, „Шарқ юлдузи“ журналида шеърият бўлими мудири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлади[8][9][10].

Раим Фарҳодий уйланган. Икки қиз ва набиралари бор[11].

Библиографияси

  • Тонг қўшиғи
  • „Чумоли метроси“
  • „Хаёлпараст“
  • Боғ шамоллари
  • „Афросиёб фрескалари“
  • „Дорихона уйи“
  • „Дадилроқ бўл, қора қулоқ“
  • „Қуёшча, нурингни соч“
  • „Қоракўз ўжар эшак“
  • „Ҳайвонот боғидаги тонг“
  • „Қалб торлари“
  • „Қувонч ва қайғу дарахти“
  • Мовий шаҳар
  • „Кўнгил кўчалари“

Раим Фарҳодий ҳақидаги адабиётлар

  • Т. Захидова. «Тепло земли». Ташкент: Детская литература, 1975 — 199-201-бет. 
  • С. Мамаджанов. «Поиски и надежды». Ташкент: Детская литература, 1982 — 13-14-бет. 
  • «Писатели Узбекистана». Ташкент: Издательство литературы и искусства, 1984 — 382-бет. 
  • П. Тартаковский. «Границы серда». Ташкент: Звезда Востока, 1978 — 382-бет. 
  • З. Туманова. «На волне детства». Ташкент: Звезда Востока, 1977 — 155-156-бет. 

Манбалар

  1. ↑ „Болалар шоири ва ёзувчиси Раим Фарҳодий вафот этди“. Газета.уз. Қаралди: 23-январ 2025-йил.
  2. ↑ „Фархади Раим“. 2021-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 1999 года № УП-2381 «О награждении группы сотрудников сферы науки, здравоохранения, культуры, образования, средств массовой информации и социальной сферы в связи с восьмилетием независимости Республики Узбекистан»
  4. ↑ 4,0 4,1 „Узбекская литература: Раим Фархади“ (деадлинк). 2015-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-июн.
  5. ↑ Международная премия фонда Доктора Иосифа Шаинского присуждаэця несколко раз в году в Лос-Анджелесе, США за видающийся вклад в благоденствиэ общэства. Премия состоит из сертификата и денежного вознаграждения в размере от $200 до $2.000 долларов США.
  6. ↑ Май Узбекистан — Раим Фархади
  7. ↑ Жизн Раима Фархади
  8. ↑ Биография Раима Фархади[сайт ишламайди]
  9. ↑ Раим Фархади
  10. ↑ „Раим Фархади. Биография“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  11. ↑ Поэти Узбекистана: Раим Фархади

Ҳаволалар