Раият (араб.) — 1) бирор ўлка ёки мамлакат аҳолиси; 2) ўрта асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида дастлаб барча солиқ тўловчи қишлоқ ва шаҳар аҳолиси. Усмонли турк империясида ХВИИИ аср охиридан бошлаб „Р.“ (раия) атамаси фақат мусулмон бўлмаган аҳолига нисбатан ишлатилган. Индонезияда „Р.“ халқ маъносида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил