Зиёсферада исми Ражабқули ва фамилияси Отаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ражабқули Отаев (1920-йил 18-апрел, Хива хонлиги – 1972-йил 11-декабр Туркманистон ССР)[1] – Совет давлатининг иқтисодий ва сиёсий арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.

Ражабқули Отаев
Таваллуди 18-апрел 1920-йил
Вафоти 11-декабр 1972-йил(1972-12-11)
(52 ёшда)
Тошҳовуз вилояти, Туркманистон ССР
Фуқаролиги совет
Партияси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси
Мукофотлари

Ҳаёти

1920-йилда Хива хонлигининг Курт қишлоғида туғилган. 1948-йилдан КПСС аъзоси.

1940-йилдан – СССР давлатининг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаолиятидаги муҳим шахслардан бир ҳисобланади. 1940—1972-йилларда Илялин туманидаги Сталин номидаги колхоз омбор мудири, ҳисобчи, Тошҳовуз колхози ижроия қўмитаси раиси (1959—1961-йилларда), Туркманистон Коммунистик партияси Илялин туман қўмитасининг биринчи котиби, Болшевик колхози раиси, Калинин колхози раиси лавозимларида ишлаган[2].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1950-йил 30-июндаги фармони билан унга Ленин ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали билан биргаликда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган.

Вақтинчалик суғориш каналларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига янги суғориш усулларини жорий қилганилиги учун 1951-йилда жамоа таркибида қишлоқ хўжалиги бўйича 3-даражали Сталин мукофоти билан тақдирланган.

Туркманистон ССР Олий Кенгашининг 3, 4, 5, 7-чақириқларида депутат сифатида иштирок этган. КПСС 19-сездида эса делегат сифатида иштирок этган[3]. Тошўғуз вилоятининг Оқтепа туманида Отаев Ражабқули номидаги шаҳарча бор.

1972-йил 11-декабрда Курт қишлоғида вафот этган. Оилали, 2 ўғил ва 4 қизи бўлган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Атаев Реджепкулы. Сайт «Герои страны».“.
  2. ↑ Туркменская Совецкая Энсиклопедия : [В 10-ти т.] / АН ТССР, Гл. ред. Н. В. Атамамедов. – Ашхабад : Гл. ред. Туркм. Сов. Энсикл. – 26 см. – Т. 1. – С. 218
  3. ↑ „Делегат ХИХ съезда КПСС.“.