Rajaston

Рожастон (ҳиндча — рожалар мамлакати), Рожастон — Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги штат. Майдони 342 минг км². Аҳолиси 56,5 млн. киши (2001); 90% ҳинду динига, 7% исломга эътиқод қилади. Маъмурий маркази — Жайпур шаҳри. Рожастоннинг шимолий қисми ҲиндГанг текислигида, жанубий қисми Декан ясситоғлигида. Шимоли-ғарбида Тар чўли бор. Штатнинг марказий қисмидан Аравали тоғ тизмаси кесиб ўтган (энг баланд жойи 1722 м). Иқлими тропик, муссонли, шимоли-ғарбида қуруқ икдим. Ўртача ойлик температура январда 14°, майда 35°. Йиллик ёғин жанубида 600–900 мм, шимолида 130мм.
Иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи — чорвачилик. Рожастҳон ҳудудининг чўл ва чала чўлдан иборат катта қисмида қўй, эчки, корамол, туя боқилади. 16 млн. га ерга экин экилади. Асосий экинлари: буғдой, тамаки, маккажўхори, оқ жўхори, пахта, шоли, мойли экинлар, шакарқамиш. Боғлар ҳам бор. Деҳқончилик суғоришга асосланган. Чамбал дарёсига йирик гидротехника иншоотлари қурилган. Фойдали қазилмалардан мармар, гипс, асбест, ош тузи, слюда, лигнит, марганец, қимматбахр тошлар (Удайпур яқинида йирик олмос кони) қазиб олинади.
Саноати маҳаллий, қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Тўқимачилик, озиқ-овқат (шакарқанд, ёғ-мой) корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Кустар усулда ип газлама, мовут, гилам тўқилади, тош, фил суяги, бронзадан турли буюмлар тайёрланади. Жайпур ҳунармандлари ясаган олтин ва кумуш буюмлар, совуқ қуроллар дунёга машҳур. Кота ш. яқинида АЭС қурилган. Кейинги йилларда замонавий саноат тармоқлари — машинасозлик ва металлсозлик корхоналари (қўрғошин-рух консентратлари, мис эритиш, аник, приборлар ишлаб чиқарувчи здлар) ишга туширилди. Штатда семент, ойнашиша, натрий, бўёқ, ўғитлар, темир йўл вагонлари, олтингугурт кислотаси, телевизор ва сунъий тола ишлаб чикарувчи 200 дан ортиқ майда корхона бор.
Рожастҳон ҳақидаги илк маълумотлар мил. ав. ИИИ асрларга оид. ВИ асрдан бошлаб рожаликлар тузила бошлаган. 1025-йил Маҳмуд Ғазнавий Рожастонни ўз тасарруфига киритган. Ғазнавийларнинг Ҳиндистондаги ноиби Бахлим 1120-йилда Рожастоннинг ғарбини ўз ҳукмига олган. ХИ асрнинг 30—70-йилларида Калачури давлати ҳукмдори Карна Рожастҳоннинг шим.ғарбий вилоятларини қўлга киритган. Рожастҳон ўз номини ХИИИ—ХИВ асрларда Шимолий Ҳиндистондаги мусулмонларга карши курашда ражпут зодагонларининг таянчи бўлганда олган. 13— ХИХ асрларда ушбу қудуд дастлаб Деҳли султонлиги, кейинроқ Бобурийлар салтанати ва Маратҳалар давлатига тобе бўлган. Бобурнинг невараси Акбар биринчилардан бўлиб Рожастҳон хонлари билан қариндошлик алоқаларини ўрнатган. 1818—1947-йиллардаги Англия мустамлакачилиги даврида Рожастҳон 22 рожалик ва кичикроқ Ажмер провинсиясидан иборат бўлган ва Рожапутана деб аталган. 1956-йилда Рожастҳон штати тузилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |