Ганди Ражив (1911.20.8, Бомбай - 1991.21.5, Шри-Перумпудур) — Ҳиндистоннинг давлат ва сиёсат арбоби. Индира Гандининг ўғли, Ҳиндистон ва Англия университетларида олий маълумот олган. 1980 йилдан Ҳиндистон сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошлаган ва Ҳиндистон Миллий конгресси (ҲМК) партиясининг ёшлар ташкилоти га раҳбарлик қилган. 1981 йил июнида Ҳиндистон парламентининг халқ (қуйи) палатасига сайланган, 1983 йилининг феврал ойида ҲМК (И) Умумҳиндистон қўмитасининг бош котиби. 1984 йил 31 октабрда Индира Гандининг ўлимидан сўнг халқ палатасидаги ҲМК (И) фраксияси раҳбари этиб сайланган ва Хиндистон Республикаси бош вазири, 1984—88 йилларда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири. 1989 йил сайловларда ҲМК (И) мағлубиятга учрагач, Ганди ҳукумати истеъфога чиққан. У террорчилар томонидан ўлдирилган.

Ражив Ганди
Ражив Ратна Гандҳи
Ҳиндистон бош вазири
Мансаб даври
1984-йил 31-октябр – 1989-йил 2-декабр
Вориси Вишwанатҳ Пратап Сингҳ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1911-йил 20-август (1911-08-20) (115 ёш)
Бомбай, Британия Ҳиндистони (ҳозирги Мумбай, Ҳиндистон)
Вафоти 21-май 1991-йил(1991-05-21)
(79 ёшда)
Сриперумбудур, Тамил Наду, Ҳиндистон
Фуқаролиги Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Сиёсий партияси Индиан Натионал Cонгресс
Болалари Раҳул Гандҳи, Приянка Гандҳи Вадра
Ота-онаси Ферозе Гандҳи (ота), Индира Гандҳи (она)
Касби Учувчи, сиёсатчи
Мукофотлари Андоза:Бҳарат Ратна мукофоти
Имзоси Файл:Ражив Гандҳи Сигнатуре.свг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил