Ражо (арабча: رَاجُو‎‎; курдча: Реcо) ёки Ражу – Сурия шимоли-ғарбида, Ҳалаб муҳофазаси]]нинг Африн ноҳиясида жойлашган шаҳарча. Ражо худди шу номдаги ноҳиянинг маъмурий маркази бўлиб, ноҳияда 65 га яқин қишлоқ ва фермер хўжаликлари мавжуд. Умумий 21 955 (2004-йил маълумоти) нафар аҳолига эга ноҳияда Ражонинг улуши 4 000 нафарни ташкил қилади.

Ражо

رَاجُو
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Африн округи
Ноҳия Ражо
Аҳолиси
 (2004)
4 000
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3
Африн округининг Ражо ноҳияси маъмурий маркази Ражо.

Ражо Курд тоғи ғарбидаги Байлан платосида жойлашган қадимий аҳоли пункти ҳисобланади. Ражо номи Шайх(к)ан номли қадимий курд оиласидан келиб чиққан. Ражо 1912-йилда Бағдод темир йўли билан боғланган.

Сурия фуқаролар уруши

2016-йил 7-сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида Туркия армияси Ражо шаҳридан 7 км ғарбий-жануби-ғарбда жойлашган Соркê қишлоғини гаубицалар, миномёт снарядлари ва танклар билан ўққа тута бошлади. Мазкур ҳужумда олти нафар курд ЙПГ жангчилари ҳалок бўлди[1][2].

2018-йил 3-февралда Туркия ҳарбий аралашуви жараёнида Булбул ва Ражо ҳудудларида Туркия қўллаб-қувватлайдиган Сурия миллий армияси ва Сурия Демократик кучлари таркибидаги Халқ мудофааси бўлинмалари (ЙПГ) ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди[3]. 3-март куни Туркия раҳбарлигидаги кучлар Африннинг ғарбий қисмида курдларнинг асосий таянч нуқталаридан бирига айланган Ражони қўлга киритди. Шаҳар уч томондан қамал қилиниб, ҳеч қандай қаршиликсиз қулади[4][5]. 2021-йил июн ойида Ҳатай вилояти ҳокими Мустафо Камол Отатурк Биринчи жаҳон уруши вақтида яшаган уйда Отатурк музейини барпо этиш режаларини эълон қилди[6].

Туркия кучлари Ражога ҳужум қилганидан кейин ҳудуд кенг кўламли вайронгарчилик ва оғир қашшоқлик гирдобига тушиб қолди. Шунга кўра, 2022-йилда қиш мавсуми минтақадаги ички мигрантлар учун очарчилик хавфини туғдирди[7].

Манбалар

  1. ↑ „Туркиш шеллинг киллс сих мемберс оф Курдиш форcе ин Сйриа-Обсерваторй“. Реутерс (2016-йил 8-сентябр). 2018-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „6 мартйред ин тҳе оccупйинг Туркиш армй'с аттаcкс“. Ҳаwар Неwс Агенcй (2016-йил 7-сентябр).
  3. ↑ „Сйриан Wар Даилй“. Сйриан Wар Даилй (2018-йил 3-феврал).
  4. ↑ „Бреакинг: Туркей-лед форcес сеизе мажор Курдиш стронгҳолд ин wест Африн, препаре то сторм анотҳер“. Ал-Масдар Неwс (2018-йил 3-март). 2020-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-март.
  5. ↑ „Эарлй морнинг препаратионс бефоре ассаулт он Ражо, сиэгед фром 3 сидес тоwн ҳас фаллен wитҳоут сигнифиcант ресистанcе“ (2018-йил 3-март).
  6. ↑ „Ататüрк'с басе ин Сйриа'с Африн то турн инто мусеум - Туркей Неwс“ (эн). Ҳüрриет Даилй Неwс. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
  7. ↑ Моҳаммед Таwфеэқ, Эяд Курди, Гул Туйсуз анд Саҳар Акбарзаи. „Тҳреэ чилдрен киллед ас температурес плуммет ин Сйриа, Лебанон анд Жордан“. CНН (2022-йил 20-январ).