Raketa dvigateli

Ракета двигатели (РД) — атрофмуҳит (ҳаво, сув) дан фойдаланмай ишлайдиган реактив двигател. Реактив оқим кинетик энергияга айланувчи энергиянинг турига қараб, кимёвий, ядровий, электр хилларига булинади.
Кимёвий РД, асосан, икки кием — ёниш камераси ва реактив соплодан иборат. Ёниш камерасида ўтадиган кимёвий реаксия натижасида ёнилғи қизиган газларга айланади. Бу газлар реактив соплоларда кенгайиб, катта тезлик билан ташқарига чиққанда реактив тортиш кучи вужудга келади. Газ канча тез чиқса, реактив тортиш кучи шунча катта бўлади. Бу кўрсаткич ёнилғининг сифатига боғлиқ. РД суюқ ёнилғи ва қаттиқ ёқилғида ишлаши мумкин. Қаттиқ ёқилғили РД (ҚЙОРД) бир неча юз йилдан бери маълум. Дастлаб, ёқилғи сифатида қора порох, сўнгра тутунсиз порох ишлатилган, кейинчалик мураккаб таркибли ёнилғи ишлатила бошлади. ҚЙОРД, асосан, ҳарбий техникада (ракета артиллериясида), яъни турли типдаги реактив қурилмаларда ишлатилади. Жуда катта ўлчамли ва жуда узоққа учиб борадиган ракеталар (Мас, қитъалараро баллистик ракеталар) космонавтикацз. ҳам қўлланади. Мас, бир босқичли элтувчи ракета учун ҚЙОРД ишлатиш мумкин. ҚЙОРД юзларча т тортиш кучи вужудга келтира олади.
Космик парвозлар учун, асосан, суюқ ёнилғили РД (СЙОРД) ишлатилади (раcм). Уни К. Э. Сиолковский 1903-йилда таклиф қилган. Биринчи совет СЙОРД Ленинграддаги Газодинамик лаборатория (ГДЛ)да 1930—31 йилларда яратилди. Ф. А. Сандер ишлаб чиққан РД суюқ кислород ва бензиндан иборат ёнилғида синаб курилди (1933). Кейинчалик, Ер сунъий йўлдошлари учиришни, биринчи космонавтларнинг парвозини таъминлаган кучли двигателлар (РД107 ва бошқалар) ишлаб чиқилди. СЙОРД ёниш камераси, реактив сопло, турбонасос агрегати, газ генератори, буғгаз генератори, автоматик тизим, ростлаш органлари, ўт олдириш тизими, телеметрик датчиклар, ёрдамчи агрегатлар, рама ва бошқалардан иборат. СЙОРД бир ёки кўп камерали булиши мумкин. У вазифасига кўра, асосий (марш), коррексияловчи (тузатувчи), юналишини тормозловчи, узгартирувчи хилларга ажралади.
Аралаш ёнилғили РД да ёнилғининг суюқ ва қаттиқ компонентларидан бир вақтда фойдаланилади. Бунда гетероген ёнилғи РД нинг ёниш камерасига қаттиқ ёнилғи жойлаштирилади, суюқёнилғи эса бакдан узатилади. Ядро РД да эришиладиган солиштирма тортиш кучига қараганда анча катта тортиш кучи ҳосил килиш мумкин.
Реакторда ажратиладиган иссиклик иш жисмини қиздиришга сарфланади, чунки бунда энергия манбаи ва иш жисми алоҳидаалоҳида бўлади. РД нинг солиштирма тортиш кучини оширишда ядро энергиясидан фойдаланиш яхши самара беради. Электр РД (ЭРД) ёрдамида солиштирма тортиш кучини юзларча марта ошириш мумкин. Бунда электр энергияси реактив оқимнинг кинетик энергиясига айланади.
Фотон ёки квант РД назарий жиҳатдан энг мукаммал двигател ҳисобланади. Бунда реактив оқимни нурланиш квантлари ҳосил қилади. Жуда узоқ ва мураккаб космик парвозларда фотон РД жуда қўл келарди, лекин ҳали бундай двигателлар яратилганича йўқ (2004). Авиацияда РД асосан ёрдамчи двигателлар сифатида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |