Рамадон масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган бўлиб, туман масжид ва мадрасалар таркибига киради[1].

Масжид
Рамадон масжиди
Рамадон
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Туман Зангиота
Йўналиши сунний
Мулкдор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Абдураҳмон домла Астоноев
Қурилиш материали ғишт, бетон, мармар
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Жойлашуви ва фаолияти

Рамадон масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Зангиота тумани, Кўксарой номли қишлоқ фуқаролар йиғини, С. Тўлабаев кўчаси 48-уйда жойлашган[2]. Мазкур масжиднинг бош имом-хатиби Худойқул домла Рўзанов бўлиб, ушбу масжидга Кўксарой номли қишлоқ фуқаролар йиғини, С. Тўлабаев кўчасида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолилар билан бирга унга яқин бўлган ҳудудлардан, жумладан, Чамбил кўчаси, Ватан кўчаси, Чинор кўчаси, Мевазор кўчаси, Бешбармоқ кўчаси, Шахсиобод кўчаси, Гулистон кўчаси, Мустақиллик кўчаси, Илғор маҳалла фуқаролар йиғини, Ҳамза кўчаси, Гулистон кўчаси, Роҳат кўчаси, Бештерак кўчаси, Охунбобоев кўчаси, Хувайдо кўчаси, Баҳор кўчасидан ташриф буюришиб, намоз иботанини адо этишади. Масжид ислом меъморчилиги усулида бунёд этилган, ҳамда, бош имом-хатиб хонаси, кутубхона, таҳоратхона, дам олиш хоналари мавжуд.

Тарихи

Ушбу масжид жойлашган ҳудуд олдин Тошкент туманига қарашли бўлган. Масжид биноси бир неча йиллар олдин маҳаллий аҳолининг ҳашар йўли билан, шунингдек, ҳомийлар, уламолар, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар томонидан қайтадан барпо этилган. Масжидда намозхонлар 30 кишилик замонавий таҳоратхонадан фойланашилари мумкин. Рамадон жоме масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2005-йил 22-ноябр куни рўйхатдан ўтиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган.

Манбалар

  1. ↑ „РАМАДОН ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „РАМАДОН ЖОМЕ МАСЖИДИ“. узорг.инфо. узорг.инфо. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.