Рамана масжиди, шунингдек, Қурбон масжиди номи билан ҳам танилган, 1912–1914-йиллар оралиғида қурилган тарихий ва меъморий ёдгорлик. Озарбайжоннинг Рамона қишлоғида жойлашган бўлиб, меъмор Зиварбай Аҳмадбеёв томонидан лойиҳалаштирилган.

Масжид
Рамана масжиди

2001-йил 2-августдаги Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарорига биноан, масжид маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.

Тарихи

Рамана масжиди 1912–1913-йилларда Рамана қишлоғида бунёд этилган[1]. Масжид меъмори Зиварбай Аҳмадбеёв бўлган[2].

Озарбайжонга совет босқинидан кейин, 1928-йилда мамлакатда динларга қарши расмий кураш бошланди[3]. Кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогалар таълим ёки маданий мақсадларда фойдаланиш учун клублар тасарруфига топширилди[4]. 1917-йилда Озарбайжонда тахминан 3000 та масжид мавжуд бўлган бўлса, бу рақам 1927-йилга келиб 1700 та, 1928-йилда 1369 та ва 1933-йилда атиги 17 тани ташкил қилган[4][5]. Ана шу даврда Рамана масжиди ҳам ибодат учун ёпилди ва масжид биносидан устахона сифатида фойдаланилди[6].

Озарбайжон мустақиллигини қўлга киритгач, масжид диний жамоа фойдаланиши учун қайтарилди. 2001-йил 2-августда Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарорига биноан, Рамана масжиди маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилди[7].

Меъморчилиги

Масжид қишлоқнинг тарихий марказида, қадимий уйлар ва ҳаммом билан ўралган ҳудудда жойлашган[1]. Қурилиш режасига кўра, масжид икки квадрат шаклли намоз залидан иборат[8]. Асосий намозхонанинг ўчами 14 × 14 метрни ташкил этади. Иншоот таркибига асосий зал, йўлак ва залнинг шимолий ҳамда шарқий томонларида жойлашган ёрдамчи хоналар киради. Асосий зал шифтини ўйиб ишланган оҳактошдан қилинган 4 та устун ушлаб туради. Барча эшик ва деразалар декоратив ромлар билан ўралган, порталнинг баландлиги 7–9 метрга етади. Масжиднинг умумий майдони 300 м2 (3,200 кв фт)ни ташкил этиб, бир вақтнинг ўзида 300 нафар намозхонни сиғдира олади. Масжид 1 та гумбазга эга[9], минораси йўқ[10].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Фəтуллаев 2013, с. 162.
  2. ↑ Фəтуллаев 2013, с. 164.
  3. ↑ Юнусов 2004, с. 140.
  4. ↑ 4,0 4,1 Юнусов 2004, с. 141.
  5. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  6. ↑ Шукюров, Вахид „Мечеть Гурбан бека в Рамана — символ каменного зодчества Абшерона - Экскурс в историю на Cалибер.Аз“ (ру). cалибер.аз (2025-йил 13-октябр). Қаралди: 2025-йил 13-октябр.
  7. ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  8. ↑ Фəтуллаев 2013, с. 163.
  9. ↑ „Мəсcидлəр | Азəрбайcан Республикасı Бакı şəҳəри Сабунçу Раён İcра Ҳакимиййəти“ (аз). сабунчу-иҳ.гов.аз. Қаралди: 2025-йил 13-октябр.
  10. ↑ „Рамана кəнд Ханлар Cüмə мəсcиди“ (аз). Сират.аз (2021-йил 16-сентябр). Қаралди: 2025-йил 13-октябр.

Адабиётлар