Ramayana
„Рамаяна“ — санскрит тилидаги қадимги ҳинд эпоси. Муаллифи Валмики деб тахмин қилинади. Милоддан аввалги ИВ асрда Шарқий Ҳиндистонда яратилган, халқ оғзаки ижодида тўлдирилган ва қисман ўзгариб, милоднинг ИИ асрига келиб тўлиқ шаклланган. Достонда Қуёш сулоласига мансуб афсонавий шоҳ Раманинг қаҳрамонликлари, унинг зулм ва адолацизликка қарши кураши баён этилади. Одамхўр дев (ракшас)лар подшоси Рааван томонидан Раманинг рафиқаси Ситанинг ўғирлаб кетилиши ва Ситани қутқариш учун Раманинг Рааван билан жанглари „Рамаяна“нинг марказий воқеасини ташкил этади. Ўрта асрларда „Рамаяна“ вишнуизмнинг муқаддас китобларидан бири бўлган. „Рамаяна“ 7 китобдан иборат, 1–7-китоблари тил ва мазмун жиҳатдан бошқаларидан фарқ қилади ҳамда бу факт асарга кейинчалик қўшимчалар қилинганини тасдиқлайди. „Рамаяна“ Ҳиндистонда „Маҳабҳарата“ дан кейин турадиган машҳур асар. Унинг сюжетлари мумтоз ҳинд адабиётида қўлланган. 14–17–асрларда қатор янги хинд, дравид тилларига таржима қилинган. „Рамаяна“нинг турли вариантлари Тибет, Хитой, айниқса, Жануби Шарқий Осиё мамлакатларида асрлар давомида тасвирий санъат ҳамда халқ театрлари учун севимли сюжет манбаи бўлиб хизмат қилган. Достонни Муҳаммад Али Аҳмедов ўзбек тилига таржима қилган. Шунингдек, „Рамаяна“ асосида ҳинд киноусталари яратган видеофилм ўзбек тилига таржима қилинган.
Адабиёт
- Рама ҳақида қисса [Премчанд баёнида], Т., 1970; Махабҳарата, Рамаяна, М., 1974; Серебряков И.Д., Очерки древнеиндийской литератури, М., 1971; Рамаяна. Қадимги ҳинд эпоси, Т., 1978.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |