Абдуллаев Рамазон (1945-йил, 9-ноябр, Бойсун тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2004). Қарши педагогика институтини тугатган (1973). 1967-йилдан Бойсун туманидаги мактабларда бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб директори. Фаолияти давомида ўз шахсий жамғармаси ҳисобидан 180 ўринли мактаб биносини қуриб фойдаланишга топширган.