Рами (Боэҳмериа), хитой чаён ўти, қичитқон — газандадошлар оиласига мансуб кўп йиллик луб толали усимликлар туркуми. Ватани — Хитой. Япония, Шимолий Ҳиндистон, Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида кўп экилади. Рамининг 90 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улардан иккитаси: оқ Р. (Б.нивеа Ҳоок) ва яшил Р. (Б.утилис Блуме) кенг тарқалган. Иссиқсевар, намсевар ўсимлик ҳисобланади. Оқ Р. баргларининг пастки томони оқ туклар билан қопланган. Яшил Р.да бу белги сезилмайди. Иккала тури ҳам тола олиш мақсадида экилади. Р. бўйи 1–3 м га боради, жуда тез ўсувчи бир қанча тик поялардан иборат (бир тупда 50 тадан ортиқ поя ривожланади). Баргининг узунлиги 7—21 см, навбатма-навбат жойлашган, барг Рами, бандининг уз. 7—10 см. Уруғи жуда майда. Р.нинг толаси юқори технологик сифатга эга, каноп толасига нисбатан 4 марта, пахта толасига нисбатан 7 марта пишиқдир. Толасидан газлама тукилади, поябзал ишлаб чиқаришда, балиқчиликда ишлатилади. ХИХ асрнинг 60-йилларидан Шарқий Грузияга келтирилган. ХХ асрнинг 30-йилларида Ўзбекистонда луб толали экинлар билан тажриба стансияларида каноп, кендир, жут билан бир қаторда Р.ни ўстириш тажрибалари олиб борилган. Суғориб экилади, экилгандан кейин иккинчи йилдан бошлаб бир йилда уч марта (ўсиш бошланиши даврида 60— 70 кун оралатиб) ўриб олинади. Ҳосилдорлиги қуруқ поя бўйича 500—800 с/га ва ундан ортиқ. Толаси яшил поялардан ажратиб олинади, тола чиқиши 22,5%[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил