Рамил Абдршин (татарча: Рамил Хәйрулла улы Габдершин; 1925-йил 8-ноябр — 1943-йил 8-ноябр) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (17.11.1943).

Рамил Абдршин
Асл исми татарча: Рамил Хәйрулла улы Габдершин
Таваллуди 8-ноябр 1925-йил
Новомусино қишлоғи, Оренбург, Россия империяси
Вафоти 8-ноябр 1943-йил (18 ёш)
Украина вилояти, Украина
Фуқаролиги  Совет Иттифоқи
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари

Ҳаёти

1925-йилда Оренбург вилояти Новомусино қишлоғида туғилган. Миллати Татар. 1942-йил июл ойида Каттақўрғон педагогика билим юртини имтиёзли диплом билан тугатиб, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади.

Совет Армиясига Каттақўрғон туман ҳарбий қисмдан хизматга чақирилган. Сержант 1943-йил феврал ойидан бошлаб, 40-армия 69-механизация бригадаси, 1-механизация ўқчи баталони пулемётчилар отрадига қўмондонлик қилди.

1943-йил 22-сентябрда сержант Рамил Абдршин ўз отряди билан биргаликда Днепрни кесиб ўтади ва Абдршин қўмондонлиги остидаги отряд биринчи бўлиб мудофаага киришади, шунигдек бошқа барча бўлинмаларнинг Днепрга муваффақиятли ўтишни таъминлайди.

Жангда отряд бошлиғи Абдршин оғир ярадор бўлади, 1943-йил 8-ноябрда оғир жароҳати туфайли вафот этади.

У кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1943-йил 17-ноябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан сержант Абдршин Равил Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Жасорат (Медал За отвагу[1]) унвонига сазовор бўлган[2].

Хотира

Кўрсатган қаҳрамонлиги учун Зарубинцй қишлоғида Қаҳрамонлар шарафига ёдгорлик ўрнатилган, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги 3-мактабга қаҳрамон хотирасига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.

Манбалар