Ramil Islomov
Рамил Раисович Исломов (1973-йил 21-августда туғилган) — ўзбек ва россиялик эркин курашчи, жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони саналади.
| Рамил Раисович Исломов | ||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Шахсий маълумотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жинси | эркак | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги |
| |||||||||||||||||||||||||||||||
| Таваллуд санаси |
1973-йил 21-август Тошкент | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 173 см | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазни | 63 кг | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Спорт | ||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қайси спорт | Эркин кураш | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Клуби | МҲСК (Новосибирск) | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Мураббий(лар)и | М.Фиткулин, Р.Фиткулин[1] | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Медаллар | ||||||||||||||||||||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||
Таржимаи ҳол
Рамил 1973-йилда Тошкент шаҳрида дунёга келади. У 1995-йилда Осиё чемпиони бўлди. 1996-йилда Атлантада ўтган ўйинларда иштирок этган, лекин вазият у ўйлагандек бўлиб чиқмай 5-ўринни эгаллайди. Рамил 1997-йилда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди.
Курашчи 1998-йилда Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ўзига ишонган Исломов 1999-йилда Осиё чемпионатининг кумуш медали ва жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. Рамил 2000-йилда Осиё чемпиони бўлишга эришди, бироқ Сидней Олимпиадасида жароҳати буткул битмагани сабабли 17-ўринга тушиб кетади.
Рамил Исмоилов 2003-йилда Россияга кўчиб ўтди ва "МҲСК"га аʻзо бўлди, шу йилнинг ўзида Европа чемпионатида 5-ўринни эгаллади.
Ҳозирги кунда эркин кураш бўйича Россия аёллар терма жамоаси бош мураббийи.[2]
Мукофот ва унвонлар
• 1996-йилда “Шуҳрат” медали[3]
• 2000-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи[4]
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ ҳттпс://инфоспорт.ру/персон/борба-волная/исламов-рамил-раисович
- ↑ ҳттпс://инфоспорт.ру/персон/борба-волная/исламов-рамил-раисович
- ↑ ҳттп://лех.уз//уз/доcс/-2379499 Республиканинг бир гуруҳ спортчи ва спорт устозларини мукофотлаш тўғрисида
- ↑ ҳттп://лех.уз//уз/доcс/-2367699 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг тўққиз йиллиги муносабати билан фан, соғлиқни сақлаш, маданият, ма’рифат, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида