Рамил Юсупович Кенжабоев (русча: Кенжебаев, Рамиль Юсупович, 1976-йил 28-мартда, Олмалиқда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган.

Рамил Кенжабоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рамил Юсупович Кенжабоев
Таваллуд санаси 1976-йил 28-март (1976-03-28) (50 ёш)
Таваллуд жойи Олмалиқ, Ўзбекистон ССР
Бўйи 181 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1993 Олмалиқ ? (2)
1994 Чирчиқ 3 (0)
1995 Динамо 15 (0)
1996 Ғазалкент ? (0)
1997 Афросиёб 16 (1)
1998 Металлург 8 (0)
1999 Пахтакор 3 (0)
2000—2001 Зарафшон 29 (6)
2001 Сурхон 8 (0)
2004 АГМК ? (?)
2006 Металлург 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Рамил ўз фаолиятини 1993-йилда Тошкент вилоятининг „Олмалиқ“ клубида бошлаган. 1994-йилда „Чирчиқ“, 1995-йилда эса Самарқанднинг „Динамо“ жамоаларида тўп сурган. 1996-йилги мавсумда „Ғазалкент“ клубида ўйнаган, 1997-йилда яна Самарқанднинг „Афросиёб“ клубига ўтган, 1998-йилда эса Бекободнинг „Металлург“ сафида майдонга тушган.

1999-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасида фаолият юритган. 2000—2001-йилларда Рамил Навоий шаҳридаги „Зарафшон“ клубида ўйнаган. 2001-йилда Термизнинг „Сурхон“ жамоасида ҳам тўп сурган. 2004-йилда Олмалиқ шаҳридаги ОКМК сафига қўшилган. 2006-йилда Бекободнинг „Металлург“ футбол клубига қайтиб келган ва ўша ерда ўз фаолиятини якунлаган.

Ҳаволалар