Ramil Usubov
Рамил İдрис оğлу Усубов (талаффузи: Рамил Идрис ўғли Усубов; 1948-йил 22-декабр, Хўжали, Əсгəран тумани, Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти, Озарбайжон ССР, СССР) — озарбайжонлик давлат ва сиёсат арбоби, Озарбайжон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Озарбайжон Ички ишлар вазири (1994—2019). Генерал-полковник.
| Рамил Усубов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1948-йил 22-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | СССР ИИВ академияси |
| Касби | Ички ишлар ходими |
| Партияси | КПСС, Ени Азəрбайcан партияси |
Таржимайи ҳоли
Рамил Усубов 1948-йил 22-декабрда Хўжалида туғилган. 1973-йилда Н. Ризаев номидаги Боку ўрта махсус милиция мактабини, 1980-йилда СССР Ички ишлар вазирлиги академиясининг сиртқи бўлимини тамомлаган[1][2]. Милиция мактабини тугатгандан сўнг Степанакерт шаҳар ички ишлар бўлимида жиноят қидирув инспектори бўлиб ишлаган[2], 1975-йилда Шуша тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи, 1980—1984-йилларда Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган[1]. 1984—1987-йилларда Усубов Али-Байрамли шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган ва 1987-йилда Нахичеван АССР ички ишлар вазири этиб тайинланган[1][2]. 1989—1993-йилларда Рамил Усубов Озарбайжон Ички ишлар вазирлигининг жиноят қидирув бўлими бошлиғи, Виза ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ҳамда кадрлар бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1993-йил 11-августда Рамил Усубов Нахичеван Автоном Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинланган[1]. 1994-йил 29-апрелда Рамил Усубов Озарбайжон ички ишлар вазири лавозимига тайинланади. Ўша йилнинг 3-майида Озарбайжон президентининг 144-сонли фармони билан Усубовга генерал-маёр, 1995-йил 26-декабрдаги 418-сонли фармони билан генерал-лейтенант, 2002-йил 15-январдаги 637-сонли фармони билан генерал-полковник унвони берилган[1]. 2019-йил 20-июнда Озарбайжон Республикаси президентининг фармойиши билан Озарбайжон Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилган[3]. Озарбайжон Республикаси президентининг 2019-йил 20-июндаги фармони билан Рамил Усубов Озарбайжон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланади[4].
Мукофотлари
Рамил Усубов „Озарбайжон байроғи“ ордени (1998-йил 24-декабр)[5], „Шараф“ ордени (2023-йил 25-декабр)[6], „Шуҳрат“ ордени (2018-йил 22-декабр)[7], И даражали „Ватанга хизматлари учун“ ордени (2018-йил 29-июн)[8], „Полша Республикаси олдидаги хизматлари учун“ ордени офицери (Полша, 2009-йил)[9], Доғистон Республикасининг фахрий ёрлиғи (Доғистон Республикаси, Россия, 2001-йил 5-январ)[10], „Жанговар ҳамдўстлик учун“ медали (2007, Россия Ички ишлар вазирлиги)[11] билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Усубов Рамиль Идрис оглы“ (русча). кавказ-неwс. 2022-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „УСУБОВ Рамиль Идрис оглы - БД "Лабиринт"“ (русча). База данных "Лабиринт. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Рамиль Усубов освобожден от должности министра внутренних дел Азербайджана“ (русча). Информационное Агентство Репорт. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Рамиль Усубов назначен секретарем Совета безопасности при президенте“ (русча). Информационное Агентство Репорт. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı Дахили İşлəр Назирлийинин бир қруп əмəкдаşıнıн тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Распоряжение Президента Азербайджанской Республики О награждении Р.И.Усубова орденом «Шараф»“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ Распоряжение Президента Азербайджанской Республики О награждении Р.И.Усубова орденом «Шохрат»
- ↑ „Распоряжение Президента Азербайджанской Республики О награждении сотрудников Министерства внутренних дел Азербайджанской Республики“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Президент Польши наградил азербайджанских министров“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Указ Государственного Совета Республики Дагестан от 05.01.2001 № 2“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ ВИЗИТ ГЛАВЫ МВД АЗЕРБАЙДЖАНА Р.УСУБОВА В МОСКВУ