Ramon de Kampoamor
Рамон Мария де лас Мерседес де Кампоамор-и-Кампоозорио (исп. Рамóн де Cампоамор й Cампоосорио; 1817-йил 24-сентябр, Навия, Астурия – 1901-йил 11-феврал, Мадрид) – таниқли испан шоири, драматург, файласуф, давлат ва жамоат арбоби. Қироллик испан тили академияси аъзоси[1].
| Рамон де Кампоамор | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1817-йил 24-сентябр |
| Вафоти |
1901-йил 11-феврал Мадрид, Испания |
| Фуқаролиги | Андоза:СПА |
Испания адабиётида реализмнинг таниқли вакили. Испаниядаги энг машҳур романтик шоирлардан бири.
Биографияси
Кампоамор дворян оиласида туғилган, иезуитлар мактабида ўқиган. Кейин Мадрид университетида тиббиётни ўрганган.
Бир неча марта кортес депутати этиб сайланган, турли юқори давлат маъмурий лавозимларида ишлаган. Cастеллóн де ла Плана, Алиcанте ва Валенcиада губернатор бўлиб ишлаган.
Сиёсатда консерватив мафкура тарафдори эди. У газеталарда демократия кўринишларига қарши фаол кураш олиб борди. Алоҳида китобда чоп этилган бир қатор мунозарали мақолалар муаллифи: „Полемиcас cон ла Демоcраcиа“ (1862).
Ижоди
Кампоаморнинг мероси кенг, у турли жанрларда ўзини синаб кўрган. Шоирнинг „Колумб“ (1853) ва „Жаҳон драмаси“ (1869) эпик достонлари бор. Унинг лирик мероси, одатда, икки қисмга: ше’р ва масалга бўлинади.
Р.Кампоаморнинг поэтик қарашлари романтизм (аввало, Ж.Байрон ва В.Гюго) таъсирида шаклланган: „Муҳаббат ва гуллар“ („Тернезас й флорас“ 1840), „Кўнгил йиғиси“ („Аес дел алма“ 1842) ва бошқа шеърий тўпламлари мавжуд.
Шоир сифатида Р.Кампоаморнинг ўзига хос хусусиятлари – ўзига хослик ва таҳлилга катта мойиллик, шеъриятга метафизик ва фалсафий тус бериш, фалсафий интилишлардир.
Хотираси
Коста-бланкадаги кўча ва аҳоли пункти Кампоамор номи билан аталган[2].
Шоирнинг ватанида унга атаб ёдгорлик ўрнатилган.
Манбалар
- ↑ „Рамон де Кампоамор“. 2018-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
- ↑ „Кампоамор (Сампоамор) — целое поле любви“. 2016-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
