Ramses I
Рамсес И — Қадимги Миср Фиръавни, ХИХ сулола асосчиси. Унинг қисқа ҳукмронлик йиллари аниқланмаган — бироқ, тахминан милоддан аввалги 1292—1290 ёки 1295—1294[1] йиллар деб ҳисобланади[2].
Тарихи
Туғилганидаги исми — Парамесу бўлган. Собиқ гиксосларнинг пойтахти Аваристон яқинидаги Нил делтаси ҳудудидан шоҳлар сулоласига тегишли бўлмаган ҳарбий оилада туғилган. Парамесу отряд командири Сетининг ўғли, Амон ҳарамидаги хизматкор ва Шоҳ ўғли Куш лавозимини эгаллаган Хуининг қариндоши Тамуажесига уйланган ҳарбий Хаэмуаснинг жияни эди[3].

Бундай қариндошлик алоқалари Парамесу оиласининг юқори мавқесини кўрсатган. У, шунингдек, олдинги Фиръавн Хоремхебнинг вазири ва Олий рухонийси лавозимларида ишлаган.
Ҳокимиятнинг Хоремхебдан Парамесга ўтиш сабаблари аниқ маълум эмас. Тахминларга кўра, тахтнинг тўғридан-тўғри вориси бўлмаган ва шу сабаб Хоремхебнинг ҳомийлиги ҳамкорини ҳарбий муҳитдан олиб чиқиб тахтга ўтқазишда ҳал қилувчи рол ўйнаган.
Парамесунинг Тож кийиши, Рамсес номи ва „Хоремхебнинг қирол ўғли“ унвонини қабул қилиш Хоремхебнинг ўлимидан кейин содир бўлган. Бу ҳақидаги маълумотлар, Рамсес И саркофагидаги ёзувлардан кўрсатилган. Унинг ўғли Сети И кейинчалик отаси ҳокимиятга келишидан олдин „Мисрдаги қийин вазиятларни“ қайд этган. Рамсеснинг Амон руҳонийлари томонидан қонуний ҳукмдор сифатида тан олиниши Карнак ибодатхоҳаси устунидаги ёзувда кўрсатилган.
Ҳукмронлик даври
Рамсес И тажрибали аскар ва яхши ташкилотчи бўлган. Унинг даврида Амарна кризисидан сўнг анъанавий Миср давлатчилиги ва маданиятининг жонланиши бошланган. Манефон Рамсес И — 16 ой ҳукмронлик қилган.
Аммо Лувр стеласида Птах ибодатхонаси учун руҳонийлар ва озиқ-овқат етказиб берилгани ҳақидаги ҳужжатлаштирилган ёзувларда, бу давр 17 ойдан кам бўлмаганлигидан далолат берган[4].
Армия шаклланиши
Унинг даврида Миср армияси қайта ташкиллаштирилган. Қўшинларни янада ҳаракатчан ва тез ҳужум қила олиши учун армия 3 корпусга бўлинган, уларга аравалар отрядлари берилган. Шунингдек, Фиръавннинг шахсини ҳимоя қилиш учун махсус гвардия ташкил этилган. Қўшни қабилалар орасида ҳам йўлланма аскарлар сони кўпайди.
Нубияга юриш
Рамсес ҳукмронлигининг иккинчи йилида Нубияга юриш ташкиллаштирган деган тахмин бор. Вади-Халра (қадимги Бухен) Нилнинг иккинчи этагида Рамсес И ҳукмронлигининг иккинчи йили билан белгиланган ёдгорлик тоши топилган. Ёзувга кўра Фиръавн бу ерда ўзининг „илоҳий отаси Хор-Хем“ ибодатхонаси учун захиралар омборини ташкил этган. Сўнг мақбарани ўзи жанг қилган ерларда асир қилинган қуллар ва чўрилар билан тўлдирган.
Қурилиш фаолияти
Фиръавннинг қисқа ҳукмронлиги унга фаол қурилиш фаолиятини олиб боришга ҳамда уни ажойиб ёдгорликлар билан эслашга имкон бермаган.
Рамсес И ҳукмронлигида Карнакдаги Гипостил залида пардозлаш ишлари бошланган; хусусан, у гипостил залига 2-кириш пилонини қурган. Фиръавннинг исмини эса бу залнинг деворларидагина учратиш мумкин.
Шунингдек, Синай яриморолида хароб ҳолга келган Хатор маҳаллий ибодатхонасини тиклагани ҳақидаги ёзувлар ҳам мавжуд. Абидос, Мемфис, Гелиополдаги Рамсес меъморий иншоотларининг парчалари сақланиб қолган.
Рамсес И кекса ёшида тахтга ўтирган ва ўғли Сети И ни ҳамҳукумат сифатида тайинлаган деган гипотеза мавжуд. Ушбу гипотеза фойдасига Рамсес И томонидан Медамудда асос солинган Колосс матнлари мавжуд бўлиб, унда Фиръавннинг ўзи ва ўғлининг унвонлари кўрсатилган:
"Рамсес „Рага ўхшаш“, Сети эса „Ер юлдузи“
Ўлими
Мисршунос Юрген Фон Бекерат, Сети И тахтга ўтирган шему фасли 3 ойи 24 куни санасидан келиб чиққан ҳолда, Рамсес И милоддан аввалги 1290-йил июн ойида вафот этган деган фикрни олға сурган. Отаси хотирасига Сети Абидосда расмлар чиздирган ва ёдгорлик ибодатхонасини қуришни буюрди. 1911-йилда Д. П. Морган шундай бўлаклардан бирини Ню-Ёркдаги Метрополитен санъат музейига совға қилди[5].
Мақбара
Рамсес И мақбараси Жованни Белцони томонидан Шоҳлар водийсида 1817-йилда топилган. Унинг кичик ўлчамлари, қурилиш шошилинч ҳолда олиб борилганини англатган. Аммо девордаги чизилган расмлар жуда яхши сақланиб қолган.
Мумиё
ХХИ сулола даврида Рамсес И ва унинг невараси Рамсес ИИ жасадлари қабр ўғриларидан ҳимоя қилиш мақсадида Сети И мақбарасига кўчирилган. Сиамон (ХХИ сулола) даврида мўмиёни ДБ-320 га қайта кўчириб яширишган.
Ноқонуний олиб чиқилган Рамсес И мумиёси Мисрга қайтарилишидан олдин кўп йиллар давомида Канаданинг хусусий музейида намойиш этилган. Мумиёнинг Рамсес И га тегишлилиги Эмори Университети мутахассислари томонидан ўтказилган компютер томографияси, рентген нурлари, бош суягини ўлчаш, радиоуглерод таҳлили, шунингдек Фиръавн оиласининг бошқа вакиллари билан ташқи ўхшашлиги орқали аниқланди.
Мумиёнинг қўллари марҳум фиръавнларга хос бўлган анъанавий ҳолатда кўкрагига кесишган ҳолда ётқизилган. Фиръавннинг тахмин қилинган мумиёси 2003-йил 24-октябрда Мисрга шараф ва ҳурмат билан қайтарилган. 2004-йил 9-мартда мумиё ХВИИИ сулола асосчиси Яхмос И билан бирга Луксор музейида намойиш этилди.
Манбалар
- ↑ Мичаэл Риcе. Wҳо'с Wҳо ин Анcиэнт Эгйпт. Роутледге, 2002. ИСБН ИСБН 978-1-134-73419-1.
- ↑ „Чронологиэ дес пҳараонисчен Äгйптен : диэ Зеитбестиммунг дер äгйптисчен Гесчичте вон дер Ворзеит бис 332 в. Чр.“. Верлаг Пҳилипп вон Заберн, Маинз ам Рҳеин (1997). 2024-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-май.
- ↑ Эугене Cруз-Урибе. Тҳе Фатҳер оф Рамсес И: ОИ 11456. Жоурнал оф Неар Эастерн Студиэс, 1978 — С. 237–244.-бет. ИСБН ИССН 0022-2968.
- ↑ Петер Ж Бранд. Тҳе монуменц оф Сети И: эпиграпҳиc, ҳисториcал анд арт ҳисториcал аналйсис. Леиден; Бостон; Кöлн: Брилл, 2000 — С. 148—149.-бет. ИСБН ИСБН 978-90-04-11770-9.
- ↑ Ранке, Ҳерманн.. Ревиэw оф Тҳе Темпле оф Рамессес И ат Абйдос // Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй., 1939 — С. 272–274.-бет.