Ramziddin Saidov
Рамзиддин Бешимович Саидов (1982-йил 14-апрел, Бухоро вилояти, Ўзбекистон) — ўзбек дзюдочиси, 81 дан 100 килограммгача вазн тоифасида иштирок этади. ХХВИИИ ёзги Олимпия ўйинлари ва ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, дзюдо бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ва Жаҳон ҳарбий ўйинлари совриндори. Халқаро тоифадаги ҳакам, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.
| Рамзиддин Бешимович Саидов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1982-йил 14-апрел Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Мукофотлар |
|
| Спорт | |
| Қайси спорт | Дзюдо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осиё чемпионати | ||
| Олтин | Олма-Ота 2004 | 81 кг гача |
| Олтин | Абу-Даби 2011 | 100 кг гача |
| Олтин | Тошкент 2012 | 100 кг гача |
| Бронза | Тошкент 2016 | 100 кг гача |
| Ёзги Олимпия ўйинлари | ||
| Олтин | Доҳа 2006 | 90 кг гача |
| Бронза | Доҳа 2010 | 100 кг гача |
| Олтин | Лондон 2014 | 100 кг гача |
| Жаҳон Ҳарбий ўйинлари | ||
| Кумуш | Ҳайдаробод 2007 | 90 кг гача |
Спорт фаолияти
Рустам Тўраэв[1] қўл остида дзюдо билан машғул бўла бошлади.
2004-йилда Олма-Отада (Қозоғистон) ўтказилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 81 кг вазн тоифасида у финалда эронлик дзюдочи Ризо Чахандагни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[2]. Афинадаги (Гресия) Ёзги Олимпия ўйинларида 81 кг вазн тоифасида 1/32 финалда беларуслик дзюдочи Сергей Шундиковга ўйинни бой берди[3].
2006-йилда Доҳадаги (Қатар) Ёзги Осиё ўйинларида 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/16 финалда кореялик дзюдочи Хван Хи Тхега ютқазиб, кейин олтин медални қўлга киритди. Таскин берувчи раундида аввалига қувайтлик Юсуф Ал-Энази, сўнгра индонезиялик дзюдочи Крисна Баю, ўйин нияоясида бронза медали учун кечган жангда эронлик Ҳоссеин Гомини мағлуб этди[4]. 2007-йилда Ҳайдарободда (Ҳиндистон) бўлиб ўтган Жаҳон Ҳарбий ўйинларида кумуш медални олишга муваффақ бўлди.
2010-йилда Гуанчжоуда (Хитой) бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 100 кг вазн тоифасида турнирнинг бронза медалини қўлга киритади[5]. 2011-йили Абу-Даби (Бирлашган Амир Амирлиги) шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда кореялик дзюдочи Хван Хи Тхе[6], 2012-йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалида эронлик спортчи Жавод Мажубни[7] мағлубиятга учратган.
2012-йилда Лондондаги (Буюк Британия) Ёзги Олимпия ўйинларида 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида чорак финалда олимпия чемпиони мўғулистонлик дзюдочи Наидангиин Тувшинбаярга ўйинни бой берганди. Рамзиддин Саидов таскин берувчи раундда аввалига Озарбайжон вакили Элмар Гасимовадан қўли баланд келди, бироқ бронза медали учун кечган жангда Европа чемпионати ғолиби, германиялик дзюдочи Дмитрий Петерсга ютқазиб қўйди[8][9].
2014-йилда Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 100 кг вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлди[10]. 2016-йилда Тошкентда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 100 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[11].
Спорт фаолияти якунлагач, у ҳакамлик қила бошлади ва халқаро тоифадаги ҳакам мақомини олди. Шу билан бир қаторда кўпгина спорт мусобақаларида ҳакамлик қилди. 2020-йил Токиодаги (Япония) ёзги Олимпия ўйинларида у дзюдо бўйича ҳакамлик қилган[12][13].
Давлат мукофотлари
- „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи“
- „Шуҳрат“ медали
- „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони
- Дўстлик ордени
Манбалар
- ↑ „Рамзиддин Саидов: «Я счастлив участвовать в Олимпиаде и как спортсмен, и как судья»“ (русча). Спорт Портал (17-август 2021-йил). 21-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „Ресулц оф 2004 Асиа Чампионшип“. wеб.арчиве.орг (12-сентабр 2014-йил). 12-сентабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-август 2021-йил.
- ↑ „Олймпедиа – Ҳалф-Миддлеwеигҳт (≤81 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. 26-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ ҳттп://спортфиэбер.пйталҳост.cом/ж/жудо/асиангамес/2006/ЖУМ090000_C75%204.0.пдф[сайт ишламайди]
- ↑ „Архивированная копия“. 29-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „Архивированная копия“. 22-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „Архивированная копия“. 7-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг. 11-май 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ УзДаилй. „Лондон-2012: Рамзиддин Саидов проиграл бой за бронзовую медаль“ (русча). УзДаилй.уз. 21-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „НумберофентриэсбйНОC | ЖУ | Спорц“. wеб.арчиве.орг (6-октабр 2014-йил). 6-октабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „ЖУДО УНИОН ОФ АСИА“. wеб.арчиве.орг (4-июл 2017-йил). 4-июл 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „Наш судья Рамзиддин Саидов будет судить дзюдо на Олимпиаде в Токио“ (русча). ҳттпс://юз.уз. 21-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ „Бекмурод Олтибоев и Рамзиддин Саидов на Олимпиаде в Токио“ (русча). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. Қаралди: 21-август 2021-йил.