Рана Хонимсултон (1926-йил 25-апрел — 2008-йил 14-апрел), шунингдек, Рана Элдем номи билан ҳам танилган Усмонийлар маликаси ва франсуз тили ўқитувчиси. Наcие Султон ва Меҳмет Комил Киллигилнинг қизи.

Рана Хонимсултон
Туғилиши 1926-йил
Париж, Учинчи Франсия Республикаси
Вафоти 14-апрел 2008-йил(2008-04-14)
(82 ёшда)
Истанбул, Туркия
Турмуш ўртоғи
Сади Элдем
(турм. 1949; унинг в. 1995)
Фарзандлари
  • Жейда Элдем
  • Неcла Элдем
  • Эдҳем Элдем
Сулола Усмонийлар
Отаси Меҳмет Комил Киллигил
Онаси Наcие Султон
Таълими Сорбона университети

Ёшлиги

Рана Хонимсултон 1926-йил 25-февралда Франсиянинг Париж шаҳрида туғилган[1]. Унинг онаси Наcие Султон (Шаҳзода Салим Сулаймоннинг қизи, Усмонийлар султони Абдулмажид И нинг набираси), отаси эса Наcие Султоннинг собиқ эри Анвар пошонинг укаси Меҳмет Комил Киллигил эди[2]. Улар 1923-йилда Анвар пошонинг вафотидан бир йил ўтиб, турмуш қурган ва Парижда яшаган. Онасининг биринчи никоҳидан Моҳпайкар Хонимсултон, Тüркан Хонимсултон исмли опалари ва Султонзода Али бей исмли акаси бўлган[3].

1939-йил 25-майда Рана ва унинг ака-опаларининг Туркияга қайтиши учун махсус қонун қабул қилинди[4]. Уларнинг барчаси 1939-йил 5-июлдаги қонун орқали Туркия Республикасининг фуқаролари бўлишди[5]. Рананинг ота-онаси 1949-йилда ажрашди, отаси Туркияга қайтиб, 1949-йил 22-сентябрдаги қонун орқали Туркия фуқаросига айланди[5]. Комил Киллигил 1962-йил 7-августда Истанбулда вафот этди[5].

Иккинчи Жаҳон уруши даврида Рана ва унинг опалари 1943-йилгача онаси билан Швейсарияда яшади[6]. У ўша ерда ўрта таълимнинг юқори босқичини тамомлади[6]. 1946-йилда Рана ва унинг ота-онаси Парижга қайтишди[6]. Рана Сорбонне университетида таълим олиб, франсуз тили ва адабиёти бўйича диплом олди[1][7].

Фаолияти

Рана Хонимсултон франсуз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. У 1985–1986-йилларда Истанбулдаги Саинт-Жозепҳ лицейида дарс берган[7].

Вафоти

Рана Хонимсултон 2008-йил 14-апрелда Истанбулда вафот этган. 13-апрел куни Истанбулдаги уйида зинадан йиқилиб тушган, шундан сўнг мия қон кетишини бошдан кечирган[4]. Унинг жаноза намози 17-апрел куни Теşвикие масжидида Усмонийлар сулоласи аъзолари иштирокида ўқилган[1][4]. Вафотидан кейин Рана Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Яҳё афанди мақбарасида онаси Наcие Султон, эри, қизи Неcла ва бошқа қариндошлари ёнига дафн этилган[4][8].

Фарзандлари

Рана Хонимсултон 1949-йил 25-июлда турк дипломати Сади Элдемга турмушга чиққан[3][8]. Унинг онаси Наcие Султон 1952-йил 4-августда Туркияга қайтган ва бир муддат уларнинг Истанбулдаги уйида яшаган[6]. Сади Элдем 1995-йил 15-январда вафот этган[3]. Уларнинг икки қизи ва бир ўғли бўлган[8][9]:

  • Жейда Элдем (1952-йил 1-март — 2014-йил август)[2].
  • Неcла Элдем (1954-йил 24-март — 1964-йил 24-август) ўн ёшида бахциз ҳодиса оқибатида вафот этган[8].
  • Эдҳем Элдем (1960-йил 2-март) — тарихчи, Боğазиçи университетида профессор-ўқитувчи сифатида ишлайди[2]. 1983-йил 2-сентябрда Зейнеп Седеф Торунўғлига уйланган, уларнинг Симин Элдем исмли қизи бор[8][9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Сон Османлıлар cеназеде булуşту“ (тр). Миллиет (2008-йил 18-апрел). Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Султан Абдüлмеcид'ин Торуну Cейда Элдем'ин cеназеси ярıн дефнедилеcек“ (тр). ИҲА (2014-йил 15-август). Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Cаҳиде Сıнмаз Сöнмез (2014). "Сüргüнден Ватана Османлı Ҳанеданıнıн Гери Дöнен İлк Üелери 1924 1951" (тр). Тариҳин Пеşинде Улусларарасı Тариҳ ве Сосял Араşтıрмалар Дергиси 6 (12): 94. ҳттпс://авесис.cому.эду.тр/яйин/0508деcc-24ф6-4c58-8453-03c21721б21c/сургунден-ватана-османли-ҳанеданинин-гери-донен-илк-уелери-1924-1951. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Ҳанıм Султан, Баканлар Курулу карарıйла кабристана“ (тр). Ҳüрриет (2008-йил 18-апрел). Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Cаҳиде Сıнмаз Дöнмез „Тҳе Висиц оф тҳе Фемале Мемберс оф тҳе Оттоман Дйнастй то Туркей Дуринг тҳе Пресиденcй оф İсмет İнöнü“, . Cуррент Ресеарчес ин Геограпҳй. Софиа: Э-БWН, 2017 — 345,351–352-бет. ИСБН 978-83-943963-3-6. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Невал Миланлıоğлу (2011). Эмине Наcие Султан'ıн Ҳаятı (1896-1957) (МА тҳесис) (турк). Мармара Университй. 130, 132, 140-бет. ИСБН 9798519148924. ПроҚуэст 2607267038.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Эски Çалışанлар“ (тр). Саинт Жосепҳ. 2023-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 „Осман Сади Элдем (1910-1995)“ (тр). cоре.аc.ук. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
  9. ↑ 9,0 9,1 Жамил Адра. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 12-13-бет.