Randalash stanogi
Рандалаш станоги — 1) ясси ва шаклдор сиртларни йўниш учун мўлжалланган металл кесиш қурилмаси. Кўндаланг рандалаш ва бўйлама рандалаш хилларига бўлинади. Кўндаланг Рандалаш станогида кескин ползун билан бирга илгариламақайтма ҳаракатланади, бўйлама Рандалаш станогида эса кескич эмас, балки заготовка (ишлов бериладиган хомаки детал) ҳаракатланиб туради; 2) ёгоч сиртларини текислаш ва силлиқлаш, ёғоч буюмларда шаклдор сиртлар ҳосил қилиш учун мўлжалланган ёғоч йўниш қурилмаси. Бунда кескич айланиб туради, ёғоч заготовка илгарилама ҳаракатлантирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |