Рангкўл — Помирдаги кўл. Тожикистон Республикаси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида. Шарқий Помирда, 3782 м баландликда. Майдони 7,8 км². Энг чуқур жойи 2,5 м. Қирғоқлари ясси, айрим жойлари ботқоқ. Суви баъзан чучук, баъзан шўрроқ. Узукдарё орқали ғарбидаги Шўркўл билан бирлашиб туради. Соҳилларида яйловлар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил