Rangli bosma
Рангли босма — қоғоз, мато ёки бошқа материалга кўп рангли тасвирлар (рангли фотосуратлар, рангтасвир асарлари, рангли матнлар ва бошқалар) ни босиш усули. Махсус босма қолип (форма)лар ёрдамида амалга оширилади. Босма қолиплар сони бўёқлар сони (икки, тўрт ва бошқалар)га боғлиқ бўлади. Рангли босмада асосан, офсет босма, чуқур босма ва текис босма усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Рангли босма ХИХ аср охирида пайдо бўлган.
Ҳар хил рангли оригинал (асл нусха)дан кўплаб нусха кўчиришда ҳар қайси ранг учун айримайрим клише (3 ёки 4 клише) тайёрлаб олинади. Бунинг учун фотографик усулда оригинал рангларни уч асосий рангга ажратиб, негатив олиш ва ҳар бир негативдан биттадан клише тайёрлаш керак. Оригинал рангларини хилларга ажратиш ёруғлик филтридан фойдаланиб бажарилади. Шундан кейин қолип ва зарур бўёқлар тайёрлаб олинади. Уч асосий ранг (сариқ, қизил ва кўк)ни турли нисбатда аралаштириб, исталган рангни олиш мумкин. Оч ранг ҳосил қилиш учун белила ҳам ишлатилади. Мас, тўрт рангли тасвирни босишда олдин сариқ ранг, кейин қизил ва кўк ранглар, охирида кулранг (тон) босилади. Рангли босмада 2,4 ва 10 рангни бир йўла босадиган рангли босма машиналари қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |