Рангли металлар — темирдан бошқа барча металларнинг саноатдаги номи. 4 гуруҳга бўлинади: енгил металлар; оғир металлар; қимматбаҳо металлар; нодир металлар. Енгил Рангли металларга ақлюминий, магний, титан, натрий, бериллий, литий, барий, калсий, стронсий ва калий (зичлиги 0,53—5 г/см³); оғир Рангли металларга мис, никел, қўрғошин, қалай, кадмий, кобалт, рух, маргимуш, сурма, висмут, симоб (зичлиги 5—13,6 г/см³); металларга волфрам, молибден, ниобий, тантал, хром, сирконий ва бошқа; қиммат баҳо Рангли металларга олтин, кумуш, платина, осмий, иридий, родий, рутений ва палладий; нодир Рангли металларга тарқоқ металлар (таллий, галлий, германий, индий, рений, гафний, рубидий, сезий), сийракер металлар (скандий, иттрий, лантан ва лантаноидлар), радиоактив металлар (технеций, франсий, полоний, радий, актиний, торий, протактиний, уран ва барча трансуран элементлар) киради.

Рангли металларнинг кўпчилиги табиатда соф ҳолда учрайди. Мас, алюминий ўз рудаларида А12О3 ва А1(ОН)3 таркибли бирикмалар ҳолида бўлади. Рудалардан гидрометаллургия усулида аввал А12О3, ундан эса электролиз йўли билан алюминий олинади.

Мис табиатда, асосан, тог жинслари таркибида мис сулфидлари ва оксидлари тарзида учрайди. Мис рудаси бойитилгандан кейин уни суюқлантириб штейнни бессемерлаш усули билан хомаки мис, хомаки мисни термик усулда тозалаб ёки электролиз қилиб соф мис олинади. Магний табиатда ҳар хил бирикмалар, минераллар, магний рудалари таркибида учрайди. Магний рудалари жумласига магнезит, доломит, карналлит ва бошқа киради. Бу рудалар (Мас, магнезит)дан магний оксид МгО олинади, магний оксиддан углерод иштирокида хлор ўтказиш йўли билан магний хлорид МгCл2 ҳосил қилинади, у электролиз қилиниб, хомаки магний олинади. Уни қайта суюқлантириб ёки сублимация йўли билан соф магний олинади. Бошқа Рангли металлар ҳам тегишли усулларда шу металларнинг рудаларидан ажратиб олинади.

Рангли металлар ва уларнинг қотишмалари халқ хўжалигида, авиация саноатида, ракетасозлик, электротехника ва радиотехникада асосий конструксион материал ҳисобланади.

●Ўрмонов Ф., Эшмуҳамедов А., Ўрта Осиёнинг рангли металлари, Т., 1976; Тўрахонов А. С., Металлар технологияси, Т., 1974.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил