Rangli televideniye
Рангли телевидение — тасвирларни ўз табиий рангида узатиш ва томоша қилишга имкон берадиган телевидение. Рангли телевидение табиий рангларнинг қизил, кўк ва яшил рангларга ажратиш хоссасига асосланган. Рангли телевидениеда ҳам тасвир элементлари (нуқталар) галмагал узатилади. Жуда майда деталлар оққора рангда, ўртача деталлар 2 рангда, йириклари 3 рангда узатилади. Рангли телевидение камерасида объектдан қайтган нурни 2 та махсус кўзгу қизил, кўк ва яшил нурларга ажратади, бу нурлар тегишли электроннур трубкага йўналади (ҳар қайси рангдаги нур бошқабошқа трубкага боради). Трубкалар чиқишида рангли видеосигналлар (И^, Ик ва Ия) ҳосил бўлади. Булар кучайтирилиб, кодловчи қурилмага ўтказилади. Бу ерда махсус ўзгартиргич сигналларни 3 сигналга: ёрқинлик сигналига ва рангларни узатиш учун мўлжалланган 2 сигналга ажратади. Ёрқинлик сигнали И, учта ранг ташкил этувчилардан ҳосил бўлади. Рангларни узатиш учун мўлжалланган сигналлар тегишли ранглар нисбати (Мас, Иқ— Ие ва Ик— Ие) дан тузилади. Бу сигналлар элтувчи частотали қўшимча кучланишни модулясиялайди (қаранг Модулясия). Бундай кучланиш ёрқинлик сигнали билан бирга умумий аралаштиргичга узатилади. Радиоузаткич умумий сигналларни эфирга тарқатади.
Рангли телевидение сигналларини қабул қилиш учун 3 нурли қабул қилувчи электроннур трубка (кинескоп) ўрнатилган махсус рангли телевизордан фойдаланилади. Радиоузаткич эфирга тарқатган сигналлар рангли телевизорда тегишли сигналларга ажратилиб, ранглар жойжойига туширилади. Рангли телевидение да товуш худди оққора телевидениедагидек узатилади ва қабул қилинади. Рангли телевизорда оққора тасвирларни ҳам кўриш мумкин. Оққора телевизорда ҳам Рангли телевидение дастурларини оққора рангда курса бўлади.
Биринчи Рангли телевидение лойиҳасини рус ихтирочиси И.А. Адамиан 1907—08 йил таклиф қилган. Бунда тасвир нуқталари қизил, кўк ва яшил ёруғлик филтрлари орқали узатилган, қабул қилиш жойида ҳам тасвир худди шундай филтрлар орқали кўрилган. 1929-йил "Американ телефон энд телеграф компани" (АҚСҲ) лаб.сида рангли сигналлар учта мустақил канал орқали узатилган. Рангли телевидениенинг мукаммалроқ электрон тизими 1951-йил АҚСҲ да ишлаб чиқилган; АҚСҲ да Рангли телевидение 1954-йилдан мунтазам ишлай бошлади. СССР да 1956-йилдан Ленинград телевидение маркази, 1959-йилдан Москва телевидение маркази Рангли телевидение дастурларини намойиш кила бошлади. 1966-йил советфрансуз тизими "СЕCАМИИИ" яратилди ва 1967-йил қўллана бошлади. 1967-йилдан Германия, Буюк Британия ва Ғарбий Европанинг бошқа шаҳарларида ПАЛ тизимидаги Рангли телевидение кўрсатувлари берила бошлади. Ўзбекистон телевидениеси Рангли телевидение дастурларини 1970-йил кўрсата бошлади.
Рангли телевидениенинг 3 тизими (СЕCАМ, НТСC ва ПАЛ) маълум (2004). Улар бир-биридан телевизион сигналларни ҳосил қилиши билан фарқланади.
Эргаш Комилов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |