Рани Ҳамид (1944-йил 14-июлда туғилган) - бангладешлик аёл шахматчи, 1985-йилда мамлакатнинг биринчи аёл халқаро устаси бўлган. У жами 20 марта мамлакат чемпиони бўлган.

Рани Ҳамид 75 ёшида аёллар ўртасидаги 38-миллий чемпионатда ғолибликни қўлга киритган амалдаги мамлакат чемпиони[1][2][3]. У 2019-йил сентабрда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги 20-чи миллий чемпионат да ҳам биринчиликни қўлга киритди[4]. рРни Ҳамид, шунингдек, шахмат бўйича аёллар ўртасида ўтказилган Британия чемпионатининг уч карра ғолиби ҳамдир[5]. У 2018-йилда минтақа чемпиони бўлди, 2018-йилда Россияда бўлиб ўтган шахмат бўйича Жаҳон кубогида Журналистлар танловида совринини ва 2017-йилда Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик шахмат турнирида олтин медални қўлга киритди.

Рани Ҳамид

Рани Ҳамид 2012-йилда
Тўлиқ исми রাণী হামিদ
Мамлакат Bangladesh bayrogʻi Бангладеш
Туғилиши 1994-йил 14-июл (1994-07-14) (32 ёш)
Сйлҳет, Ассам Провинсияси, Ҳиндистон
Саравҳа Халқаро уста
ФИДЕ рейтинг 1864 (ноябр 2021-йил)
Юқори рейтинги 2189 (октабр 2007-йил)

Ҳаёти

Ҳамид эри МА Ҳамид билан 1959-йилда тўйдан кейин.

Рани Ҳамид 1944-йилда Силхетдаги Саеда Жасимуннесса Хатун қишлоғида туғилган. У 34 ёшида шахмат ўйнай бошлаган[6]. Рани Ҳамид 1985-йилда ФИДЕ аёл халқаро устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди.

Рани Ҳамид 1979-йилдан 1984-йилгача кетма-кет олти йил давомида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди ҳамда жами 19 та унвонга эгалик қилди[6]. Рани Ҳамид бу натижасига кўра, Бангладеш аёллар чемпионатида энг кўп ғолиб бўлганлик аёлшахматчи ҳисобланади. У 1983, 1985 ва 1989-йилларда аёллар ўртасидаги Британия чемпионатида ҳам ғолибликка эришган[5].

Рани Ҳамид 1985-йилда мамлакатдаги биринчи ФИДЕ аёл халқаро шахмат устасига айланган. Бу вақтга келиб, у 1979-йилдаги ўзининг биринчи миллий чемпионлигини қўлга киритган эди. 1984-йилдан бошлаб Рани Ҳамид барча Жаҳон шахмат олимпиадаларида қатнашган (умумий жамоада ҳисобида 3 марта).

Рани Ҳамид 75 ёшида, 2019-йил сентабр ойида Бангладеш миллий аёллар чемпионлигини қўлга киритди.

Рани Ҳамид 2018-йилда минтақа чемпиони бўлган. Рани Ҳамид Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да "Журналистлар танлови" мукофотига лойиқ кўрилди. У Деҳлида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик шахмат бўйича 2017-йилда олтин медалини қўлга киритди.

Шахсий ҳаёти

Ҳамид 1959-йилдан 2008-йилгача спорт ташкилотчиси подполковник М.А. Ҳамид билан бир оила бўлиб ҳаёт кечирган (унинг вафотига қадар)[7]. Уларнинг ўғли Каисер Ҳамид Моҳаммедан Спортинг клубининг собиқ футболчиси ва 1980--1990-йилларда Бангладеш миллий футбол жамоасининг сардори бўлган. Ранининг кейинги ўғли Соҳел Ҳамид сквош бўйича мамлакат чемпиони эди[2]. Ранининг кенжа ўғли Шажаҳан Ҳамид Боббй (2022-йил вафот этган) миллий гандболчи ва биринчи дивизион футбол лигаси ўйинчиси бўлган[8]. Шунингдек, Рани Ҳамиднинг Жабин Ҳамид исмли қизи ҳам бор. 

Манбалар

  1. ↑ „Тwиттер, Интернатионал Чесс Федератион“. мобиле.тwиттер.cом (28-сентабр 2019-йил).
  2. ↑ 2,0 2,1 П. К. Ажитҳ Кумар. „Рани Ҳамид — Ананд'с чеэр гирл фром Дҳака“. Тҳе Ҳинду (14-ноябр 2013-йил). Қаралди: 4-сентабр 2017-йил. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "тҳеҳинду" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  3. ↑ „Абоут Спорц анд Гамес“. Бангладеш Сангбад Сангстҳа. 28-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Рани Ҳамид регаинс титле“ (инглизча). Тҳе Даилй Стар (19-август 2018-йил). Қаралди: 14-сентабр 2018-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Жоҳн Саундерс'с Чесс Пагес: Бритиш Чесс Чампионс, 1904 то пресент“. www.саунд.cо.ук. Қаралди: 15-сентабр 2018-йил. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "бритиш" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  6. ↑ 6,0 6,1 „Чесс Қуээн Рани Ҳамид: Десервес а плаcе ин Гуиннесс“ (инглизча). Тҳе Финанcиал Эхпресс. Қаралди: 14-сентабр 2018-йил. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "қуээн" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  7. ↑ „Нотед спорцман МА Ҳамид диэс ат 76“. Қаралди: 14-сентабр 2018-йил.
  8. ↑ „БОА моурнс деатҳ оф Шажаҳан Ҳамид“. БСС (2022-йил 15-июн). Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  • Wҳйлд, Кен (1986-йил), Шахмат: Рекордлар, Гиннеснинг рекордлар китоби, 142-бет, ИСБН 0-85112-455-0 {{cитатион}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам)CС1 маинт: дате формат ()