Рапакиви (финча рапакиви — чириган тош) — порфирсимон структура кўринишидаги гранит; олигоклазнинг оқ ёки очяшил ҳошияси билан ўралган юмалоқ шаклли (овоид) пушти ранг ортоклаз аралашган. Таркибида ортоклаз (40% га яқин), олигоклаз (20 % ча), қорамтир слюда (8% ча), идиоморф кварс (30% ча) ва иккиламчи минераллардан амфибол, ортит, сфен, диопсид, магнетит, апатит кабилар бор. Ранги кўпинча қўнғирпушти, қизғиш, баъзан яшилроқ ёки қорамтир. Р. нурашга нисбатан чидамсиз, келиб чиқиши бахсли. Р. Финландия ва Швецияда кўп учрайди, шунингдек, Россия Федерацияси, Украина ва бошқа жойларда бор. Р. қурилиш ва иморат сиртини қоплаш учун ишлатиладиган муҳим тош (яна қаранг Гранит).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил