Rapanalar
Рапаналар (Рапана) — денгиз қориноёқли моллюскалари уруғи. Спирал чиғаноғи 19 см гача, кенг овал шаклда, кулранг қўнғир тусда. Чиғаноғи оғзи кенг, кўпинча очиқ сариқ, қизил ёки баъзан оқрангда. 3 тури маълум. Илгари Р. фақат Япон, Шарқий Хитой ва Сариқ денгизларида яшаган. ХХ аср ўрталарида Р.Япон денгизидан Қора денгизга келиб қолган. Ҳозирги Африка денгизи соҳиллари бўйлаб тарқалмоқда. Капсула ичига тухум қўяди. Йиртқич, 2 паллали моллюскалар (устрица, мидия) билан озиқланади. Р.нинг заҳарли суюкдик ишлаб чиқарадиган безлари бор. Гўшти қисман ейилади, чиғаноғи зебизийнат буюми. Р. овланадиган моллюскалар билан озиқланиб, катта зиён келтиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |