Raphaël Varane
Рафаэл Варан (франсузча: Рапҳаëл Варане; 25-апрел 1993, Лилл, Франсия) – франсиялик собиқ профессионал футболчи, марказий ҳимоячи сифатида ўйнаган. Рапҳаëл ўз авлодининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган. Варан Франсиянинг „Ленс“ клубининг ёшлар жамоасида ўйнаган[2] ва 2010-11-йилги мавсумдан катталар жамоаси билан машғулотларда иштирок этган ва лиганинг бир нечта ўйинларида захира ўриндиғидан майдонга тушган. Варан ўзининг профессионал дебютини 2010-йил 17 ёшида ўтказган[3] ва профессионал футболчи сифатида бир мавсумдан сўнг Испаниянинг „Реал Мадрид“ жамоаси таркибига қўшилган. Рапҳаëл Мадрид жамоаси таркибида 2011-йилдан 2021-йилгача бўлган ўн мавсум давомида ўйнаган. Бу давр муобайнида ўн саккизта совринни қўлга киритган, жумладан, учта Ла Лига, битта Қироллик Кубоги, тўртта УЭФА Чемпионлар Лигаси ва тўртта ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби йирик тунир совринлари мавжуд[4]. Варан 2021-йилда „Реал Мадрид“ клубини тарк этиб, „Манчестер Юнайтед“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Манчестердаги уч йиллик фаолияти давомида Англия кубоги ва Англия лига кубогини қўлга киритган. Рапҳаëл 2024-йилда Англияни тарк этиб, А Сериянинг „Cомо“ жамоасига эркин агент сифатида қўшилган[5]. 2024-йил сентябрда Варане янги клуби таркибида атиги 23 дақиқа ўйнагач, тиззасидан жароҳат олди[6]. Жарохатинининг жиддийлиги ва қайталанишининг хавфи сабаб профессионал футболдаги фаолиятини якунлашини эълон қилиган[7][8] ва Cомо жамоасининг рўйхатидан чиқарилган.
![]() | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Рапҳаëл Варане | ||
| Таваллуд санаси | 1993-йил 25-апрел | ||
| Таваллуд жойи | Лилл, Франсия | ||
| Бўйи | 1.91 м[1] | ||
| Амплуаси | Марказий ҳимоячи | ||
| Лақаби | "Дон Лимпио" (Жаноб тоза ўйин) | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2000–2002 | Ҳеллеммес | ||
| 2002–2010 | Ленс | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| – | Ленс ИИ | 9 | (0) |
| 2010–2011 | Ленс | 23 | (2) |
| 2011–2021 | Реал Мадрид | 236 | (8) |
| 2021–2024 | Манчестер Унитед | 68 | (2) |
| 2024 | Cомо | 0 | (0) |
| Тотал | 337 | (12) | |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2010 | Франсия У18 | 2 | (1) |
| 2012 | Франсия У20 | 1 | (0) |
| 2011–2012 | Франсия У21 | 13 | (3) |
| 2013–2022 | Франсия | 93 | (5) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Варан Франсиянинг 18 ёшгача, 20 ёшгача ва 21 ёшгача терма жамоалари таркибида ўйнаган. 2013-йил Франсия терма жамоасининг катталар таркибидаги дебют ўйинини ўтказган. Варане 2014-йил Франсия терма жамоаси таркибида ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва турнир якунида „Энг яхши ёш ўйинчи“ мукофотига номзод бўлган[9]. Футбол бўйича 2018-йилги жаҳон чемпионатида Франсия таркибида ҳар бир ўйинда иштирок этган ва йкунда жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. Варане Франсия терма жамоасидаги фаолиятини 2023-йилда якунлаган[10]. Терма жамаоа сафида 2013–2022-йиллар давомида 93 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.
Жамоадаги фаолияти
Ланс
2010-йил 6-ноябрда „Ланс“нинг асосий жамоасига „Монпеле“ жамоасига қарши ўйинга чақирилди. У ҳафта давомида жамоа билан биргаликда машғулот олиб борди ва асосий таркибдаги марказий ҳимоячи Аллайдин Яхя жароҳат олганлиги сабабли Варан асосий таркибда майдонга тушди. У ўша ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги икки „Марсел“ ва „Лил“ билан бўлган учрашувларда Варан бошқа ёш ўйинчилар қаторида заҳира ўриндиғида ўтиришга мажбур бўлди.
Реал Мадрид

Учта ярим ҳимоячи билан шартнома имзолагандан сўнг, „Реал Мадрид“ ҳимоя чизиғини ҳам кучайтириш учун ёш франсуз Рафаэл Варан билан шартнома имзолади. 2011-йил 27-июнда Варан „Реал“ билан 6-йиллик шартнома имзолади.
2011/12 мавсум
Варан Испания чемпионатидаги дебютини „Расинг“га қарши кечган ўйинда нишонлади. У 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўйин 0:0 ҳисобида тугади. Кейинги „Раё Валекано“ билан бўлган ўйинда ҳам Варан асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди ва 67-дақиқада ўзининг „Реал“ сафидаги биринчи голини киритди. Ўша ўйин 6:2 натижаси билан „Реал“ фойдасига ҳал бўлди. Испания чемпионатида у жами 9 та ўйинда иштирок этди, 7 марта ўйинни тўлиқ ўтказди ва 2 марта ўйиннинг ўрталарида ўйинга тушди. У бирорта ҳам карточка олмади. Чемпионлар лигасида Варан 4 та ўйинда иштирок этди: 3 таси гуруҳ босқичида ва 1 таси ярим финал ўйинида. Испания кубогида Рафаэл жами 2 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Терма жамоадаги фаолияти
Варан 17 ёшгача Франсия терма жамоасига чақирилган, лекин у расмий ўйинларда иштирок этмаган. 2010-йил 24-августда у 18 ёшгача Франсия терма жамоаси сафида Данияга термасига қарши биринчи марта ўйинга тушди. У ўзининг дебют ўйинида ўз голи билан жамоасига ёрдам бера олди[11]. 2011-йил 3-февралида у Франсия ёшлар терма жамоасига Словакия билан бўладиган ўйин учун таркибга чақирилди[12]. У бу чақирувни ўзи учун катта сюрпиз бўлди деб изоҳ бериб ўтди[13]. У словакларга қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди, ўйиннинг сўнггида франсузлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди[14].
21 ёшгача Европа чемпионати
Варан 2013-йилда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати саралаш баҳсларида Латвия ёшлар терма жамоасига қарши кечган учрашувда дебют қилди. Франсия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Худди шу ҳисоб билан Руминия ёшлар терма жамоаси устидан ғалаба эришди. Шунингдек, Варан меҳмонда ўтган Руминияга қарши кечган учрашувда, Қозоғистон ёшлар терма жамоаси билан ўтган ва Словакия ёшлар терма жамоасига қарши кечган учрашувларда иштирок этди. Сўнгги ўйинда у гол уришга эришди. Шундан сўнг, франсузлар яна бир марта Латвия ёшлар термасини ўз майдонларида яна 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Биринчи терма жамоа
2012-йил 9-август куни Варан Франсия терма жамоасининг Уругвай терма жамоасига қарши кечувчи ўйинида қатнашадиган ўйинчилар рўйхатига биринчи марта қўшилди. Бош мураббий Диде Дешамп Варан билан биргаликда клубдоши Карим Бенземани ҳам ўйин рўйхатига киритган эди[15].
Ютуқлар
Жамоада
- Испания чемпиони (1): 2011/12
- Испания суперкубоги соҳиби (1): 2012
Статистика
2012-йил 5 май ҳолатига.
| Жамоа | Мавсум | Лига | Кубок | Европкубок | Жами | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ў | Г | ТУ | Ў | Г | ТУ | Ў | Г | ТУ | Ў | Г | ТУ | ||
| 2010/11 | 23 | 2 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 24 | 2 | 0 | |
| "Ланс"даги жами | 23 | 2 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 24 | 2 | 0 | |
| 2011/12 | 9 | 1 | 0 | 2 | 1 | 0 | 4 | 0 | 1 | 15 | 2 | 1 | |
| "Реал"даги жами | 9 | 1 | 0 | 2 | 1 | 0 | 4 | 0 | 1 | 15 | 2 | 1 | |
| Фаолиятида жами | 32 | 3 | 0 | 3 | 1 | 0 | 4 | 0 | 1 | 39 | 4 | 1 | |
Манбалар
- ↑ „Р. Варане“. Реал Мадрид CФ. Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
- ↑ „Рапҳаэл Варане: Волонтаире эт дéтерминé.“ (фр). Антиллес-фоот (2011-йил 29-январ). 2011-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-май.
- ↑ „Ленс в. Монтпеллиэр Матч Репорт“ (фр). Лигуэ де Фоотбалл Профессионнел (2010-йил 6-ноябр). Қаралди: 2010-йил 6-ноябр.
- ↑ „Рапҳаëл Варане“. Реал Мадрид CФ.
- ↑ „"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди“ (2024-йил 29-июл).
- ↑ „Рафаэль Варан "Комо"даги дебют ўйинида жароҳат олди“ (2024-йил 12-август).
- ↑ „"Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим". Варан футбол билан таъсирли хайрлашди“ (2024-йил 25-сентябр).
- ↑ „Варан жиддий жароҳат туфайли бутсаларини михга илмоқда“ (2024-йил 25-сентябр).
- ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп Руссиа - Неwс - Депай, Погба анд Варане маке уп Ҳюндаи Ёунг Плаер Аwард шортлист“. ФИФА.cом. 2014-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тезкор! Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади“ (2023-йил 2-феврал).
- ↑ „Дес дéбуц виcториэух (2-0)“ (эн). Фéдéратион франçаисе де фоотбалл (2010-йил 24-август). 2012-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-август.
- ↑ „Какута эт Варане авеc лес Эспоирс“ (фр). ФИФА (2011-йил 3-феврал). 2011-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-август.
- ↑ „Варане: "Уне éнорме сурприсе"“ (фр). Фéдéратион франçаисе де фоотбалл (2011-йил 8-феврал). 2012-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-август.
- ↑ „Франcе 3–1 Словақуиэ“ (фр). Фéдéратион франçаисе де фоотбалл (2011-йил 8-феврал). 2012-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-август.
- ↑ „Варане cаллед уп то тҳе Френч натионал теам фор тҳе фирст тиме“ (фр). Реал Мадрид расмий сайти (2012-йил 9-август).
Ҳаволалар
- Реал Мадрид расмий сайтидаги саҳифаси
- ЛФП сайтидаги саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-17 санасида архивланган) (франс.)
- Л’Эқуипе сайтидаги саҳифаси (франс.)
- {{ФИФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- 25-aprelda tugʻilganlar
- 1993-yilda tugʻilganlar
- Lillda tugʻilganlar
- FIFA player template missing ID
- UEFA player template missing ID
- Yashayotgan insonlar
- Fransiyalik erkak futbolchilar
- Erkak futbol himoyachilari
- Erkaklar futbol markaziy himoyachilari
- RC Lans klubi futbolchilari
- Real Madrid CF futbolchilari
- Manchester United F.K. oʻyinchilari
- Como 1907 futbolchilari
- Liga 1 futbolchilari
- La Liga oʻyinchilari
- Angliya Premyer-ligasi futbolchilari
- UEFA Chempionlar ligasida gʻolib boʻlgan futbolchilar
- UEFA Millatlar ligasida gʻolib boʻlgan oʻyinchilar
- Futbol boʻyicha jahon chempionlari
- Alifbo boʻyicha sportchilar
- FIFA Jahon chempionati 2014 oʻyinchilari
- FIFA Jahon chempionati 2018 oʻyinchilari
- FIFA Jahon chempionati 2022 oʻyinchilari
- UEFA Yevro 2020 oʻyinchilari
