Cанон ПоwерШот А95 рақамли камераси, олд ва орқа кўриниши.

Рақамли камера (инглизча: дигитал cамера) — фотосуратларни рақамли хотирага жойловчи фотокамера. Замонавий камераларнинг аксарияти рақамли бўлиб,[1] мобил ва транспорт воситалари каби бошқа қурилмалар қисми қилиб ишлаб чиқарилмоқда.[2] Бироқ, юқори сифатли, юқори аниқликдаги алоҳида камералар ҳали ҳам профессионаллар томонидан кенг қўлланади.

Рақамли камераларда ҳам, кинокамераларда ҳам одатда тасвир йиғувчи қурилмага ёруғлик жамловчи ўзгарувчан диафрагмали бир хил оптик тизим ишлатилади. Тасмали камералардан фарқ қилиб рақамли камераларда тасвир йиғувчи қурилма кимёвий эмас, балки электрон принсипда ишлайди. Шунингдек рақамли камераларда олинган суратларни дарҳол кўриш ва хотирадан ўчириш мумкин. Кўпгина рақамли камералар овозли видеоларни ҳам ёза олади. Баъзи рақамли камералар суратларни қирқиши, бир-бирига улаши ва бошқа содда тасвир таҳрир ишларини бажара олади.

Манбалар

  1. ↑ Мусгрове, Мике. „Никон Сайс Ит'с Леавинг Филм-Cамера Бусинесс“. Wашингтон Пост (2006-йил 12-январ). Қаралди: 2007-йил 23-феврал.
  2. ↑ ҳттпс://фстопперс.cом/неwс/никон-cлосес-чина-cамера-фаcторй-cитес-смартпҳонес-cаусе-201773 Никон Cлосес Чина Cамера Фаcторй, Cитес Смартпҳонес ас Cаусе