Raqs
Рақс — санъат тури бўлиб, мусиқага монанд ритмик тана ҳаракатларида намоён бўлади[1]. Рақс турли маданиятларда мавжуд ва ҳиссиётлар, ижтимоий алоқаларни билдириш шакли сифатида ёки кўнгилхушлик учун ижро этилади.
| Рақс | |
|---|---|
|
Замонавий рақс | |
| Маданий манбаи | Турли |
| Келиб чиқиш даври | Антик давр |
Рақс фақат одамлар томонидангина эмас, балки бошқа ҳайвонлар (масалан, асаларилар, қушлар) томонидан ҳам бажарилади. Жонсиз жисмлар ҳам рақсга тушиши мумкин — метафорик: "барглар шамолда рақс тушишмоқда" ёки ҳақиқатан: роботлар рақси. Гимнастика, синхрон сузиш ва баъзи жанг санъатларини ҳам рақсга қиёслаш мумкин.
Рақс айнан нима эканлиги ижтимоий, маданий, эстетик, артистик ва маънавий чекловларга боғлиқ ва функсионал ҳаракатдан (халқ рақслари) тортиб виртуоз техникагача (балет) бўлади. Рақс оммавий (тўй-базмларда), ижтимоий (валс), ижроий (саҳнада), тантанали (ҳинд рақслари), мусобақа (бадиий гимнастика) ва эротик (стриптиз) турларга ажратилади. Рақс ҳаракатлари орқали фикрлар ва ҳиссиётларни етказиш, ҳикоянавислик қилиш мумкин. Рақс эволуцияси натижасида турфа услублар келиб чиқди. Масалан, нисбатан яқинда пайдо бўлган бреакданcе ҳип ҳоп маданиятига оиддир; африкача рақс эса изоҳланишлидир; балет ва валс классик рақс бўлса, степ замонавийдир. Катта тезликли рақсларга тушаётганда тажриба ва эҳтиёткорлик талаб этилади, йўқса (пай тортишиши ва ҳк) жароҳатланиш мумкин. Рақс ижроси санъати хореография дейилади. Рақс яратувчи шахс эса хореограф деб аталади.
Раққос(а)нинг гармоник тана ҳаракати ва ҳолатлари, пластик ифодавийлиги ва юз имо-ишоралари, ритм, темп, композиция орқали образ яратиш рақснинг асосий воситасидир. Инсоннинг меҳнат жараёни ва борлиқдан олган эмоционал таассуротлари билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Дастлаб қўшиқ ва сўз билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик мустақил санъат турига айланган. Рақс асрлар давомида такомиллашиб, барқарор шаклларга эга бўла борган. Ижрочининг либоси рақс образларига аниқлик беради.
Ҳар бир халқнинг рақс анъаналари, ижро услуби, пластик тасвирий воситалари бўлиб, улар тарихий, ижтимоий ва географик шароитлар таъсирида таркиб топиб ривожланган. Рақс халқ маросимлари, байрамларининг таркибий қисмидир. Улар билан боғлиқ ҳолда хоровод ва маросим ўйинлари пайдо бўлган. Хороводлар аста-секин маросим ўйинларидан халос бўлиб, халқ турмушининг айрим томонларини акс эттира бошлаган. Халқ рақсида овчилик, чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандлик билан боғлик мавзулар, шунингдек, халқнинг босқинчиларга қарши кураши ва лирик кайфияти ўз аксини топган.
Рақс мусиқа билан узвий боғлиқ, мусиқа мазмунини образлар воситасида очиб беради. Халқ рақсларида ритм муҳим бўлиб, у мусиқада ўз ифодасини топади, оёқ, қўл, бош ва тана ҳаракатлари умумий ритмга бўйсинади, бир-бири билан боғланади. Ўзбек рақслари мазмунини ифодалашда ижрочилар тепки, қарсак, зангдан ҳам фойдаланади. Айрим рақслар рўмол, пиёла, қошиқ, қадаҳ каби буюмлар билан ижро этилади, баъзан ижрочи халқ чолғу асбоблари (қайроқ, доира, ноғора ва ҳоказо)да ўзига ўзи жўр бўлади. Ғарбий Европа халқлари рақсида, асосан, оёқ ҳаракатлари муҳим бўлиб, қўл ва тана ҳаракатлари унга жўр бўлади. Шарқда эса қўл ва тана ҳаракатлари пластик ифодавийликнинг асосий воситаларидир. Саҳнавий рақс халқ ижодига таянади, унинг мероси ва ўзига хос фазилатларини сақлайди ва ривожлантиради. У дастлаб Юнонистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда пайдо бўлган. Халқ рақслари асосида таркиб топган профессионал рақслар юксак даражада ривожланиб, турли рақс тизимлари (хусусан, Европа ва Шарқ мумтоз рақслари) қарор топган.
Европа профессионал рақс санъатининг ривожланишига Юнонистон ва Рим рақс санъати салмоқли ҳисса қўшди. Ўрта асрларда Европада жонглёр, шпилман ва скоморохлар ижодидагина профессионал рақснинг илк кўринишлари намоён бўлди. ХВ-ХВИ асрларда морески, баллафигурато номли сюжетли рақслар расм бўлиб, рақс ҳақида рисола ва дарсликлар яратилди. ХВИИ асрда балет рақс спектакллари юзага келди ва рақс санъати янги техника билан бойиди. ХХ аср бошида эса "модерн" (ритмопластик) рақси пайдо бўлди. 40—60-йилларда Европа ва АҚСҲ да консерт ижрочилигига мўлжалланган кичик хореографик асарлар, эстрада рақси ривож топди.
Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида топилган қоятош тасвирлари археологик топилмалар бу ерда рақс жуда қадимийлигидан гувоҳлик беради. Ўзбек рақс санъатининг тарихийлиги, шакл ва турларининг бойлиги аждодларимиз, асосан, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан машғул бўлганидан келиб чиққан. Зардуштийларнинг муқаддас китоби "Авесто" даги ма'лумотларга кўра, рақс санъат даражасида шаклланиб, халқ рақси ва профессионал рақс — икки йўналишда ривожланишга киришган эди. Юнон — Бақтрия подшолиги даврида (мил, ав. ИИИ-ИВ асрлар) Турон рақс санъатининг даражаси Юнонистон, Византия, Ҳиндистон ва Хитой рақси билан баҳслашишига имкон берган. Шаҳар маданиятининг ривожланиши туфайли бу санъат янада мазмундор ва ранг-баранг бўла боради. ИВ-ВИИИ асрларга келиб Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкент каби шаҳарларидан рақс усталари Буюк ипак йўллари бўйлаб Рум, Миср, Ғарб ўлкаларигача, Шарқда Хитой, Корея ва ҳатто Япониягача бориб, ўз санъатларини намойиш этадилар. Чунончи, Хитойда аждодларимизнинг "Хусюанъу" рақси машҳур бўлган. Шоир Юан Чжан (776—831) ва бошқалар мадҳ этган.
Мусулмонлик даврида ҳам Ўзбекистон сарҳадларида турли тараққиёт босқичларида пайдо бўлган. Рақслар, ўйинлар бир-бирига таъсир кўрсатиб, ёнма-ён яшаб келган. Шу боис шаҳар ва қишлоқларда ўтказилган тўй, байрам ва маъракалардаги "Бешқарсак" каби қадимий ўйинлар ҳам, "Катта ўйин", "Лазги", "Кема ўйин", "Ашшадароз" сингари катта умумлашмага, рамзий тимсолларга эга. Уларни ҳам, жанговар ўйинларни ҳам учратиш мумкин бўлган. ИХ-ХИИ асрлардаги Уйғониш даврида рақс санъатида ҳам чинакам кўтарилиш юз берган, кўпгина қад. рақслар тикланиб, Наврўз, Меҳржон ва Сада байрамларида намойиш қилинган. Абул Файз Байҳакийнинг ёзишича, ўша даврда биргина Термиз шаҳрининг ўзида юзлаб санъаткорлар бўлиб, Амир Маъсудни кутиб олиш учун Термиздан 300 дан зиёд санъаткор Амударё бўйига келган экан. Бухоро, Гурганж, Кеш ва бошқа шаҳарларда ҳам рақсга эътибор баланд бўлган. Хоразмда Абул Аббос Маъмун ҳукмронлиги даврида (1003—1017) рақс санъати яхши ривожланган.
Рақс санъати, айниқса, Амир Темур ва темурийлар салтанатида равнақ топган. Унда хотин-қизларнинг ўрни катта бўлган. Ранг-баранглик, тарихий қатламлар рақсда яққол кўзга ташланган. Олов атрофидаги ўйинлар, Анахита ва Рустам тимсолларига бағишланган ўйинлар, мақом рақслари, "Арғуштак" каби рақслар шулар жумласидандир. "Муножот", "Танавор", "Лазги" рақслари ҳам айнан шу даврда малакали ижрочилар дастуридан мустаҳкам ўрин олган. ХВ асрнинг 2-ярми ва ХВИ аср бошида Саййид бадр, Тоҳир чакка, Моҳчучук, Мақсудали, Катта Моҳ, Кичик Моҳ лақабли рақс усталари шуҳрат қозонди. Бу даврда рақс санъати халқ рақси ва малакали рақс йўналишида ривожланди.
Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари вужудга келгач, рақс санъатида ҳам ўзига хос услублар майдонга келди. Бу даврда жаҳолат, мутаассиблик кучайгани сабабли рақс санъатида ўсмир болалар ва йигитлар етакчилик қилган. Аёллар рақси эса созанда (Бухоро амирлиги), халфа (Хива хонлиги) ва яллачи (Фарғона водийсида) деб юритилган аёл санъаткорлардан иборат ихчам тўдаларнинг театрлашган дастурларида ривожланиб, ичкариларда уюштириладиган зиёфат ва базмларда кўрсатиб келинган. Эркакларнинг йиғинларида раққосалар хуфиёна қатнашганлар.
ХХ асрда рақс санъати Бухоро рақси, Хоразм рақси, Фарғона рақси йўналишида; замонавий саҳна талаблари асосида қайта ишланган саҳнавий халқ рақси сифатида: миллий рақс унсурларидан фойдаланган балет спектакллари тарзида ривожланиб келди. Мазкур йўналишларнинг ҳар бири асрлар давомида бир неча тарихий босқични босиб ўтиб, ўз шакли-шамойили, мазмунига эга бўлди. Бир қатор давлат ва халқ рақс жамоалари жаҳонга танилди. Бунда Ҳамдамхон, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Розия Каримова, Қундуз Миркаримова, Карим Раҳимов, Қодир Мўминов, Маъмура Эргашева, Юлдуз Исмашова, Шокир Аҳмедов, Гавҳар Матёқубова, Рушана Султонова, Дилафрўз Жабборова, Қизлархон Дўстмуҳамедова, Малика Аҳмедова каби рақс усталарининг хизмати катта.
Мустақиллик даврида рақс санъати янада тез суръатлар билан ривожланмоқда. 1997-йил 8-январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони" ва мазкур фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ўша йили 25-февралда 101-қарори чиқди. Шу асосда М. Турғунбоева номидаги "Ўзбекрақс" ижодий бирлашмаси ташкил топди, бирлашма қошида махсус жамғарма тузилди. Хореография билим юрти негизида эса Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби барпо этилди. "Ўзбекрақс", "Ўзбекнаво" ижодий бирлашмалари таркибидаги ансамбллар, халқ рақс меросини ўрганиш ва тиклаш асосида янги рақслар яратиш, анъанавий рақсларни асраб-авайлаш ва муносиб даражада намойиш этиш, ёш раққос ва раққосаларни тарбиялаб етиштириш бўйича олиб бораётган ҳаракатлари ижобий натижалар бермоқда. Миллий рақс ижрочилиги бўйича М. Турғунбоева номидаги мукофот таъсис этилган. Бир қатор давлат ва халқ рақс ансамбллари (масалан, "Баҳор", "Танавор" ва бошқа), рақс усталари жаҳоннинг турли мамлакатларида бўлиб, ўзбек рақс санъатини намойиш этмоқдалар.
Адабиёт
- Авдеева Л. А., Из истории узбекской националной хореографии, Т., 2001; Қодиров М., Ўзбек халқ томоша санъати, Т., 1981; Авдеева Л. А., Қодиров М. Х., Исматова Ю., "Танавор" рақси жилолари, Т., 2002.
- [2]
Манбалар
- ↑ Британниcа.cом
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Рақс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |